-
-
-
Суперлига 28.06.2025 19:00 Навбаҳор 6 - 0 Машъал Суперлига 28.06.2025 20:00 Қизилқум 0 - 1 Нефтчи Клублар ўртасида ЖЧ 28.06.2025 21:00 Палмейрас 1 - 0 Ботафого Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро - Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе -
Илҳом Абдуғаниев: «Киритган голим жамоа учун ғалаба голи бўлганидан ниҳоятда хурсанд бўлдим»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
«Андижон» 6 апрель куни Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури доирасида “Бобур арена”да Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биласиз, ушбу ўйинда ягона гол 7-дақиқада ярим ҳимоячи Илҳом Абдуғаниев томонидан киритилди. Албатта, беллашув осон кечгани йўқ. Шундай бўлсада, «Андижон» дастлабки ғалабасига эришди. Ягона гол муаллифига айланган Абдуғаниев муборакликларга қарши ўтган баҳс борасида клуб матбуот хизматига шундай деди:
“Бу йилги мавсумдаги биринчи ғалабамиз. Ҳаммамизга муборак бўлсин. Тўғри, учрашув осон бўлмади. Жамоамиз уч турдан бери ғалаба қозона олмаётгани учун бу ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Натижада шуни босими ҳам бўлди, деб ўйлайман. Худога шукурки, ғалаба қозондик ва шу билан бир қаторда стадионга келган барча мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Об-ҳаво ноқулай бўлишига қарамасдан бизни охиригача қўллаб-қувватлашди”.
Ғалаба учун баъзида бир нечта гол ҳам етмай қолиши мумкин. Яна баъзида биргина гол ҳам уч очкога кифоя қилади. Майдонга тушаётганда ҳар бир футболчи жамоасининг муваффақиятга эришиши учун муносиб ҳисса қўшиш истагида бўлади. Илҳом ҳам ҳал қилувчи голни урди ва у бундай бўлишини баҳсдан аввал ҳаёлига келтирганми?
“Киритган голим жамоа учун ғалаба голи бўлганидан ниҳоятда хурсанд бўлдим. Учрашувдан аввал ҳаммани ўзига яраша нияти бўлади. Жамоага фойда келтирадиган гол ёки голли вазият яратишни истайди. Албатта, бу нарса менинг ҳам ҳаёлимдан ўтганди. Худога шукурки, ниятга яраша гол уришга эришдим”, - дейди Абдуғаниев.
Шу ўринда Илҳом «Андижон»га рақиб бўлган Муборакнинг «Машъал» жамоаси хусусида ҳам фикрларини айтиб ўтди:
«Машъал» жамоаси жуда яхши таассурот қолдирди. Бу йил Суперлигага қайтган бўлса ҳам тажрибали ўйинчилари етарлича ва ўйин темпини яхши ҳис қила оладилар. «Машъал» бу йил рақибларига яхшигина бош оғриқ бўлади, деб ўйлайман”.
«Андижон» жамоамизнинг навбатдаги ўйини 13 апрель куни Тошкентда «Пахтакор»га қарши бўлиб ўтади. «Бургутлар» энди бутун эътиборини мазкур ўйинга қаратишган. Абдуғаниев эса бўлажак учрашув олдидан қуйидагиларни маълум қилди:
“Худо хоҳласа, «Пахтакор» билан ўйинга яхши кайфиятда тайёргарлик кўриб, бўлажак ўйинда ҳам ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Шундай учрашувлардаги ғалабалар жамоа учун жуда ҳам керак. Машғулотларда меҳнат қилиб, мураббийлар тактикаси ва мухлислар қўллаб-қувватлаши орқали бу ўйинда ҳам ғалабани бирга нишонлаймиз, деган умиддаман”, - дея фикрларини якунлади, Илҳом Абдуғаниев.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 08.04.2025 15:16.
Ўқилди: 484 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | ОКМК | 13 | 24 |
6 | Пахтакор | 14 | 23 |
7 | Бунёдкор | 13 | 21 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 13 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
15 | Бухоро | 13 | 9 |
16 | Шўртан | 13 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | Бунёдкор | - | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | - | Шўртан |
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |