-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Григорий Колосовский: «Яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Про-лига » Умумий
Рукн: Интервьюлар
"Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский Пролиганинг 2-тури доирасида бўлиб ўтган "ФарДУ"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Ўйин тўлақонли жанговар руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Курашлар жуда кўп бўлди. Иккала дарвоза ёнида кўплаб вазиятлар юзага келди. Яратган вазиятларимиздан фойдаландик, ҳа, аммо барчасидан ҳам эмас. Яна шундай ҳолат: яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда. Курашлар кўп бўлгани учун ўйин вақти камроқ бўлди. «ФарДУ» ўз майдонида очко олишга ҳаракат қилди. Фаворит сифатида майдонга тушдик, курашдик ва омадимиз келди.
— Владимир Козак нега захирада қолдирилмоқда?
— Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. Кичик жароҳати сабабли унга дам бергандик. Уни кейинги ўйинга тайёрлаяпмиз. Ким тайёр ҳолатда бўлса, ўша ўйнайди. Ва албатта, рақибдан ҳам келиб чиқамиз. Бугун курашлар кўпроқ бўлишини кутган ҳолда қўл остимиздаги оптимал таркибимизни майдонга ташладик. Қаерлардадир ишлар ўхшади, қаерлардадир эса йўқ. Иброҳим Йўлдошевга секинлик билан ўйин амалиёти беряпмиз, ҳали у ўйинларга тўлақонли тайёр эмас. Барчага имконият берамиз. Шунчаки бундан фойдаланиш керак.
— «Локомотив»нинг ушбу мавсум Про-лига ва кубокдаги вазифаси қандай?
— Олдин ҳам айтганимдек, кубокда энг аввало гуруҳдан чиқишимиз керак. Қолгани қуръага қараб аниқланади. Лигада эса асосий фаворит бўлиб турибмиз. Табиийки, биринчи ўринни олиб, Суперлигага чиқишни истаймиз.
— Ёш ҳужумчи Муҳриддин Зоиров ҳақида қандай фикрдасиз?
— У Сиз айтганчалик ёш эмас. Унга ҳам имконият беряпмиз. У ҳам бундан фойдаланиши керак. Ҳужумчилар тўпни ушлаб тура олиши, ортга қайтиши ва вазиятлардан фойдалана олиши керак. Ҳозирги ҳолатда биз ундан кўпроқ зарбаларни сўраяпмиз. Барчага имконият берамиз, мавсум энди бошланди. Ким оптимал ҳолатда бўлса, ўша ўйнайди.
— «Локомотив»ни ғалаба билан табриклайман. «ФарДУ» ҳақида фикрингиз қандай?
— Қизиқарли жамоа. Мураббийлар штаби ҳам яхши, улар олдин футбол ўйнашган ва футболда яхши фикрлашади. Уларда ҳам режа қилган барча ишлари ўхшамади. Лекин жамоанинг олдинга интилувчанлиги юқори даражада. Ушбу жамоага кейинги ўйинларда омад. Таркиб ҳам яхши. Тажрибали футболчилар ҳам бор, ёшлар ҳам етарлича. Таркибда бемалол катта рақобат амалга оширса бўлади.Манба: lokomotiv.uz.Киритилган сана: 12.04.2025 23:17.
Ўқилди: 429 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |