-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Илёс Зейтуллаев: «Ўйин ритми жуда кўп бузилди»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Қизилқум» (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Илёс Зейтуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Барчага хайрли кеч! Ўйинни кўрдинглар, менда йигитларга миннатдорчилик учун сўз йўқ, чунки кетма-кет иккинчи учрашувни ҳам 10 киши бўлиб якунлаяпмиз. Бугун ғалаба қозонишни астойдил хоҳлагандик, сабаби ўз уйимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида тўп сурдик. Йигитлар жуда яхши ўйин намойиш қилишди. Барча имкониятимизни ишга солиб гол уришни истагандик, аммо ритмни «бузиб» туришса, бу осон эмас. Фикримча, бугун тоза футбол вақти бир бўлимдан бироз кўпроқ бўлди. Буни айтиш тўғрими-нотўғрими билмадим, рақиб бугун ўзи хоҳлаганига эришди, ўйин ритмини «буза» олди. Шу сабабли жуда кўп вақтни йўқотдик. Менимча бунга эътибор қаратиш керак. Туркиядаги йиғинимизда бизга бу каби ҳолатларга чора кўрилишини ҳақида айтишган эди. Ўйлашимча, бу сизлар ҳам муҳокама қиладиган мавзу. Умумий маънода эса, бугун жамоамнинг ўйинидан қониқдим. Шунчаки ғалаба қозона олмадик.
Чуқур ҳимояланадиган рақибларга қарши учрашувларда нафақат биз, балки бошқа жамоалар ҳам қийинчиликка дуч келади. Агар биз биринчи бўлимда гол ура олганимизда умуман бошқа тарих бўлар, рақиб кўпроқ «очиларди». Футболда шундай баҳслар бўладики, сенга ниманидир ўргатади. Бундай беллашувлардан нималардир олса бўлади. Йигитларга раҳмат, улар учрашувга профессионал тарзда ёндошди, чунки ютқазиб қўйиш ҳам мумкин. Ҳеч қаерда ўйинни ютасан деб ёзиб қўйилмаган.
Урата жуда яхши савиядаги футболчи. Бироқ сўнгги икки беллашувда Итсукининг ўрнида ҳаракат қилган академиямиз тарбияланувчиси Наримон Аҳмаджонов ажойиб ўйин намойиш қилди. Меҳнат қилишдан тўхтамаса уни ёрқин келажак кутиб турибди, фақат айтганимдек, ҳаммасига жиддий ёндошиши керак. Ҳаётда шундай имкониятлар бўлади, ундан фойдаланиш шарт. Наримон иккинчи учрашувда ҳам ўз имкониятидан тўлиқ фойдаланди. Уратани тезроқ сафимизга қайтишини тилакдошимиз!Манба: fcbunyodkor.com.Киритилган сана: 13.04.2025 06:25.
Ўқилди: 627 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |