-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Вадим Абрамов: "Алмашинувлар ўйинга салбий таъсир қилди"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Суперлиганинг 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
— Вадим Карленович, бугунги ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
— Ўйин иккита мутлақо турлича бўлимга бўлинди. Биринчи таймда жамоа тўғри ҳаракат қилди, устунлик бизда эди, гол ҳам урдик, бошқа вазиятлар ҳам бўлди. Аммо иккинчи таймда қилган алмашинувларимиз жамоани кучайтирмади. Аксинча, ўйин бетартиб бўла бошлади, сумбур кўпайди. Бундай ҳолда ютқазишимиз ҳам мумкин эди.
— Бу алмашинувлар нега натижа бермади, деб ўйлайсиз?
— Аниқ сабабини айтиш қийин, аммо иккинчи таймда биз ҳақиқий «Динамо» бўлолмадик. Ҳужумда ҳам қийинчиликка дуч келдик. Айрим футболчилар нотўғри қарорлар қабул қилди — масалан, қисқа паслар ўрнига узун паслар билан ҳаракат қилдик. Бу бизга хос эмас.
— Жиззах жамоаси қарши ҳужумда хавфли ҳаракат қилди, шундайми?
— Ҳа, уларга ўйнаш осонлашди ва улар қарши ҳужумлар орқали бизга таҳдид солишди. Бир неча вазиятларда улар гол уриши ҳам мумкин эди.
— Ўрмонжонов асосий таркибда ўйнади. Уни қандай баҳолайсиз?
— У яхши ўйнади. У майдонни тарк этгач, ўйин маркази ёмонлашди. Ундан мамнунман. Захирадан тушган Хислат биз кутган натижани бера олмади.
— Фрайдейга боғлиқ режалар иш бердими?
— Аслида, 1:0 ҳисобида у қарши ҳужум учун тушиши керак эди. Лекин 1:1 бўлгач тушди ва тўлиқ мослаша олмади. У яқиндагина умумий гуруҳ билан машғулотни бошлаган эди, шу боис унга вақт керак.
— Станович ҳақидачи?
— У биринчи таймда яхши ҳаракат қилди, аммо иккинчи таймда қуввати тугаб қолди. Бир вазиятда рикошет орқали дарвозамизга гол ўтиб кетиши мумкин эди, омад билан омон қолдик.
— Алмашинувлар нима учун кутилганидек самара бермади?
— Ҳар доим ҳам тўғри тахмин қила олмайсиз. Бу сафар алмашинувларимиз ўйинни кучайтирмади.
— Айрим мухлислар жамоанинг бу мавсумдаги ўйинини прагматик, деб баҳолашмоқда. Сиз қандай фикрдaсиз?
— Бу прагматик эмас. Ҳар бир жамоа рақибга қараб ўйнайди. Бизни ҳам ўрганишмоқда. Биринчи таймда ёрқин ўйнадик, мухлислар хурсанд бўлди. Лекин иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгариб кетди.
— Яқинлашиб келаётган Кубок ўйинлари ва сафарлар ҳақида фикрингиз қандай?
— Тез орада Кубок ўйини, сўнгра 20-апрель куни сафардаги ўйин, 25-апрелда яна уйдаги беллашув. Сафарлар, тикланиш, машғулот — ҳаммаси жуда зич. Андижонга сафар ҳам осон эмас. Ҳаммасини ҳисобга оляпмиз.
— Охирги савол: жамоа яна Тошкентда машғулот олиб борадими?
— Йўқ, бу гал Самарқанддаги Қорасувдаги Академияда машғулот олиб борамиз. У ердаги майдон бу вақт учун жуда яхши. Ҳозирча шу ерда тайёргарлик кўрамиз.Манба: fcdinamo.uz.Киритилган сана: 13.04.2025 09:24.
Ўқилди: 724 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |