-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Педро Морейра: «Бизга қийинчилик туғдирган нарса биринчи бўлиб гол ўтказганимиз бўлди»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
«Пахтакор» – «Андижон» (2:3) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Педро Морейра қатнашди.
— Ўйинимиз бироз қийин кечди. Учрашув давомида ташаббусга эришишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатаётгандик. Биринчи голни ўтказганимиздан кейин ўйинга ўзгартиришлар киритишга ҳаракат қилдик. Олдинга ўтишга интилдик. Бироқ стандарт вазиятлардан гол ўтказиб юбордик. Шогирдларим ўзларининг маҳоратларини кўрсатишди. Улар охиригача курашишди. Бироқ бундай натижа бўлмаслиги керак эди.
— Ғалаба қозониш учун вазият яратиш керак. «Пахтакор» биргина «Машъал» билан ўйинда кучли тарафларини кўрсата олди. Қолган учрашувларда эса ўз даражасида етарлича имкониятлар ярата олмаяпти. Ваҳоланки, ўйинчилар ҳужумкор ўйнай оладилар. Бу нима билан боғлиқ?
— Бизга қарши ҳамма жамоалар кутиб ўйнашади. Дарвозага яқин жойда футболчилари кўп бўлади. Шунинг учун кутишга, уларга қийинчилик туғдиришга ҳаракат қиламиз. Лекин бугун ўйин давомида анча яхши ҳаракат қилдик, аммо натижа бўлмади. Биринчи бўлимда 2-3 та имкониятимиз бўлди. Ҳатто, дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб юборди. Гол ўтказгандан кейин таваккалчиликка ўтишга мажбур бўлдик. Улар стандартдан имкон қадар фойдаланиб кетишди.
— «Андижон» клуби ҳали Тошкентда ютмаганди. Тарихда биринчи марта сафарда «Пахтакор» устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Ўйиндан олдин рақибни қанчалик ўргангандингиз?
— Биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда ким қанақа ўйнашини қараб чиқдик. Фикримча, бугун тўп назорати кўпроқ «Пахтакор»да бўлди. Бор имкониятдан гол уришга ҳаракат қилдик. Бизга қийинчилик туғдирган нарса биринчи бўлиб гол ўтказганимиз бўлди. Аммо бундай натижа бўлмаслиги керак эди. Футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатишганди.
— Нима учундир «Пахтакор»нинг устун тарафлари ва режалари рақибга қарши ўтмаяпти. Ҳолбуки, рақиб ўз режаларини ўтказа оляпти. «Андижон»нинг устун тарафлари – жарима зарбалари, бурчак тўплари ва иккинчи қаватда яхши ўйнайди. Жамоа ўз устунлигини кўрсата олди.
— Биз ҳам бунинг устида ишлаганмиз. Мисол учун, ҳужумда ва ҳимояда қандай ўйнаш борасида ўйлаганмиз. Эътибор берган бўлсангиз, имкониятларимиз кўп бўлди. Фақатгина фарқли томони, рақиб ўз имкониятларидан фойдаланиб кетди.
— Ўйинлардан олдин ҳамкасбингиз билан кўришаётганда кичкинагина совға беряпсиз. Бу нима эканлиги қизиқ...
— Бизда шунақа одат борки, меҳмон жамоа келганда қандайдир совға берилади. Чунки бизни стадионга келган рақиб жамоа мураббийига ҳурмат кўрсатиш юзасидан эсдалик учун совға топширамиз.
— Бу асалмиди?
— Асосий нарса, ичида ширинлик нарса ва ёнғоқ бор.
— «Пахтакор»га қарши жамоалар ёпиқ ўйнайди ва темпни пасайтиришга ҳаракат қилади дейиляпти. «Пахтакор» Ўзбекистоннинг гранд клуби бўлгани учун ҳар доим ҳар бир жамоа ўз кучидан келиб чиқиб, бу жамоага қарши ҳимоявий ўйин кўрсатиб келган. Масалан, «Андижон» 10 йил олдин ҳам «Пахтакор»га қарши ҳимоявий ўйнаган. Бу сафар ҳам шунақа ўйнаяпти, аммо ютиб кетяпти...
— Рақиб жамоа бизни ҳурмат қилиб кутади. Ёпиқ ўйинларда ҳам улар вазиятларини кутади. Биз ҳам ишлаётганда олдиндаги вазиятларга тайёргарлик кўрамиз, режалаштирамиз. Жамоа ҳам бир ҳафта давомида ишлади, ўзини кўрсата олди, сифатли ўйин кўрсатди. Айрим ўйинчиларимизда жароҳат бор. Тўғрисини айтганда, улар бизга етишмаяпти. Жароҳатланганлар сафга қайтишса, жамоамиз янада кучаяди. Биз ҳаракат қилдик, футболчилар тўпни ўнгдан-чапга узатиб, жой қидиришга ҳаракат қилишди. Бироқ рақиб имкониятларидан фойдаланиб кетди.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 14.04.2025 06:11.
Ўқилди: 1242 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |