-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Давлетов: «Ҳимоя чизиғимиз бугун яхши ўйнади»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
"Сурхон" клуби устози Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашиб ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.
Ўйин ҳақида
— Биринчи бўлимда биз кўп хатоларга йўл қўйдик, "Насаф" эса хатоларни кечирмайди. "Насаф" ҳужумга ўтишда жуда моҳирона ўйнайди ва кўплаб голли вазиятлар яратди. Яхшиямки, Потапов бизга ёрдам берди ва ҳимоячилар ҳам жуда яхши ёрдам беришди. Менимча, ҳимоя чизиғимиз бугун яхши ўйнади ва керакли пайтларда дарвозабонимизни қўллаб-қувватлади.
Иккинчи бўлимда биз ўзгаришларни қилдик, шунда жамоа ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Менимча, рақиб майдондан четлатилгандан кейин бизда сезиларли устунлик бўлмади. 2-3 имконият бўлди, лекин бизни гол уришдаги самарадорлик йўқлиги панд берди. Ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Жуда кўп майда ва ўрта узатмалар бўлди. Аммо биз тўпни жарима майдончасига етказиб, у ерга югуриб кира олмадик. Шунингдек, қўшимча қилмоқчиманки, "Насаф" ҳимояда маҳорат билан ўйнади ва бу ерда рақибнинг кучи билинди.
— Бугунги учрашувда жамоада қандай мақсад эди?
— Биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳар бир спортчи ғалаба учун ўйнаш керак. Жамоада мотивация бор эди. Менимча, Қаршига келган ҳар бир жамоа ғалаба учун ўйнайди.
— Мавсумнинг биринчи ўйинларда Артём Потапов майдонда йўқ эди ва "Сурхон" мағлуб бўлган эди. Ўтган турда у қайтди ва "Сурхон" ғалаба қозонди. Ҳозир ҳам Потапов яхши ҳаракат қилди. Нима учун мавсум бошидаёқ дарвозабон ўйнамади?
— Артём жароҳат туфайли мавсумолди йиғинни тўлиқ ўтказмади. Ўтган ўйинларда биз хатолар туфайли голларни ўтказиб юборгандик. Саволлингизга қайтсак, қўшиламан сиз билан, Потапов бугун сифатли ўйинни кўрсатди.
— Иккинчи бўлимда Ойбек Бозоровнинг майдондан четлатилиши пайтида, "Сурхон" ўйинчиси уни провокация қилгандек туюлди. Бу ҳақда нима дея оласиз?
— Ҳеч қандай ҳолатда бу фикрингизга қўшила олмайман. Биз ҳеч қачон рақибни атайлаб провокация қилмаймиз ва футболчиларимизни бундай ҳаракатларга ўргатмаймиз. Бу ҳолатда футболчиларнинг ҳис-туйғулари ҳаддан ошиб кетди, холос.
— Бугунги ҳакамликни қандай баҳолайсиз?
— Менимча, ҳакамларнинг ишини мутахассислар ўзлари баҳолашади. Мен фақат ўз жамоам учун жавобгарман.Манба: pfcsurkhon.uz.Киритилган сана: 14.04.2025 07:22.
Ўқилди: 365 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |