-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Превью. “Навбаҳор” - “Нефтчи”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Превьюлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи, 1-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилади.
Мамлакатимизнинг энг совриндор клублари қаторидан жой олган мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги тарихидаги натижаларига назар соладиган бўлсак, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган, 3 марта, яъни, 1993, 2022 ҳамда 2024 йилларда финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсларда “Пахтакор” (0:3), “Насаф” (1:2) ва “Андижон” (2:3) жамоаларига имкониятни бой берган.
“Нефтчи” эса 2 марта – 1994 ҳамда 1996 йилларда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ҳамда ушбу мусобақанинг 5 карра (1997, 1998, 2001, 2002, 2005) финалчиси ҳисобланади.
Эътиборлиси, фарғоналиклар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсларида тўрт марта “Пахтакор”дан, бир марта “Навбаҳор”дан мағлубиятга учрашган.
1998 йилги Ўзбекистон кубоги финалида наманганликлар “Нефтчи”ни Шуҳрат Раҳмонқулов (38) ҳамда Анвар Солиев (51)нинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон кубогининг 3 карра соҳибига айланган ҳамда биллур соврин “Навбаҳор”га абадий сақлаш учун топширилган.
Ушбу клублар Ўзбекистон кубоги ўйинларида ўзаро 15 марта рўбарў келишган. Мазкур учрашувларнинг 9 тасида “лочинлар”, 4 тасида эса фарғоналиклар ғалаба қозонишган ва 2 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 26 -15, жамоамиз фойдасига.
Таъкидлаш жоизки, ушбу жамоалар Ўзбекистон кубогининг ярим финали доирасидаги ўйинларда 5 марта (!) тўқнаш келишган. Шунингдек, 2 марта нимчорак финал ва бир мартадан гуруҳ босқичи ҳамда финалда беллашишган.
2022 йилги мавсумда ҳам мазкур клублар ушбу мусобақа доирасида “Қизилқум” ҳамда “Динамо” жамоалари билан биргаликда битта гуруҳдан жой олишган, “Навбаҳор” “Нефтчи”ни ўз майдонида қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда (қизиғи, “лочинлар”нинг ушбу ўйиндаги голларига эндиликда “йўлбарслар” шарафини ҳимоя қилаётган Жамшид Искандерв ва Зоран Марушичлар муаллифлик қилишганди), мазкур “ўлим гуруҳи”дан юз фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўл олган, "Навбаҳор"га “Қизилқум” ҳамроҳлик қилган, фарғоналиклар эса гуруҳда қолиб кетишганди.
Жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги барча учрашувлари натижалари:
1992 йил. Ярим финал
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:2
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1
1993 йил. Ярим финал
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1
(Изоҳ: Меҳмонда урилган гол ҳисобига финалга “Навбаҳор” йўл олган).
1994 йил. Ярим финал
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:0
1995 йил. Ярим финал
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:2
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 5:0
1997 йил. Ярим финал
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:2
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0
1998 йил. Финал
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:0
2017 йил.Нимчорак финал
“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1
(Изоҳ: Меҳмонда урилган гол ҳисобига чорак финалга “Нефтчи” йўл олган).
2019 йил. Нимчорак финал
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 3:1
2022 йил. Гуруҳ босқичи
“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:0.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашуви бугун Намангандаги “Марказий” стадионда соат 20:15 да старт олади.Киритилган сана: 15.04.2025 04:57.
Ўқилди: 859 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |