-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Суперлига 5-тур ўйинларини таҳлил қилинди: ҳакамлар икки вазиятда хатога йўл қўйган
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон Суперлигаси 5-тур учрашувларига бағишлаб, Ҳакамлар маркази мутахассислари, бош ҳакам, ёрдамчи ҳакам, ВАР ҳаками ҳамда инструкторлар иштирокида Zoom платформаси орқали таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди.
Таҳлил давомида Маъмур Саидкасимов, Фарҳод Абдуллаев, Владислав Цейтлин, Валентин Коваленко, Жаҳонгир Саидов ва Бобур Ҳайдаров ҳакамлар томонидан чиқарилган ижобий ҳамда баҳсли қарорларни таҳлил қилди.
Қуйида Суперлига 5-тури доирасидаги вазиятлар алоҳида кўриб чиқилди:
— «Навбаҳор» — «Шўртан» учрашувида Забиҳулло Ўринбоевнинг қўлига тўп тегиши билан боғлиқ вазият бош ҳакам томонидан ФИФА қоидалари асосида тўғри талқин этилган.
— «Хоразм» — ОКМК учрашувида Ислом Тўхтахўжаевга кўрсатилган қизил карточка ВАР аралашуви билан ФИФА қоидаларига мувофиқ тарзда сариқ карточкага алмаштирилиб, якуний қарор тўғри чиқарилган.
— «Қўқон-1912» — «Бухоро» ўйинида қўпол тарзда ҳаракат қилган футболчига қизил карточка берилиши бўйича бош ҳакам нотўғри талқин олиб бориб, фақатгина сариқ карточка билан чекланган. Аммо бу вазиятда Аҳрол Рисқуллаев Бахтиёр Қосимовга қизил карточка кўрсатмасдан хатога йўл қўйган.
— «Навбаҳор» — «Нефтчи» учрашувида (Суперлига 4-тури) майдон марказидан тўпни ўйинга киритиш билан боғлиқ ҳолатда бош ҳакам ва қанот ҳаками томонидан эътиборсизликка йўл қўйилган.
Мазкур эпизодлар атрофлича кўриб чиқилиб, ҳакамларга тегишли тушунтиришлар ва амалий тавсиялар берилди.Манба: uzfhm.uz.Киритилган сана: 16.04.2025 15:03.
Ўқилди: 1154 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |