-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Исломбек Исмоилов: "КХДР – юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. » Ўзбекистон U-17
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва жамоа футболчиси Садриддин Ҳасанов КХДРга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.
Исломбек Исмоилов:
— Рақибимиз бу босқичга қадар яхши ўйин намойиш этди. КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа. Ушбу жамоанинг турнирдаги ўйинларини таҳлил қилганимизда, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлаётганига гувоҳ бўлдик. Бир қанча тактик хатолар ҳам кузатилган, бироқ уларга қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Ўз имкониятларимиздан фойдаланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Турнир давомида жамоа кўрсатаётган ўйин ва футболчилар мотивацияси ҳақида
— Мусобақа давомида кўрсатаётган ўйинимиз фақат мотивация самараси эмас, мураббийлар штаби ва жамоа шифокорлари катта ҳажмда меҳнат қилмоқда. Тоиф шаҳри денгиз сатҳидан деярли 1900 метр баландликда жойлашган. Бу ерда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчилар доимий равишда интенсив ва юқори даражада ўйнай олишлари учун биринчи навбатда тўғри тайёргарлик муҳим ўрин тутади. Ҳар бир учрашувдан олдин ва кейин футболчиларимиз билан ҳам тактик, ҳам психологик суҳбатлар ўтказамиз. Эришаётган натижаларимиз жамоа меҳнати самарасидир.
Ҳар икки жамоа мусобақада кўп гол ураётгани ҳақида
— Икки ҳужумкор жамоа ўйинига гувоҳ бўламиз. Бизнинг ўз стратегиямиз ва танлаган йўлимиз бор. Мақсадимиз доим ҳужумкор футбол намойиш этиш. Ўз ҳимоямизни рақибнинг учинчи зонасида қуришга ҳаракат қиламиз. Бу шуни англатадики, жамоамиз доимий равишда юқори прессингда ҳаракат қилади. Биз йиллар давомида айнан шу услуб учун ҳаракат қилдик. Ҳар қандай рақибга қарши ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз. Тўғри, ўйиннинг боришига қараб футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларига бироз ўзгартиришлар киритишимиз мумкин. Лекин асосий ғоямиз ўзгармайди. Шу билан бирга, рақибнинг кучли ҳужум чизиғини тўхтатишга ва ўзлари учун қулай услубда ҳаракат қила олмаслиги учун ҳаракат қиламиз.
Садриддин Ҳасанов:
— Эртага КХДР жамоасига қарши ўйин ўтказамиз. Учрашувга юз фоиз тайёрмиз. Насиб қилса, олдимизга қўйган мақсадларимиз йўлида ҳеч бир жамоа тўсиқинлик қила олмайди. Мураббийларимиз кўрсатмаси билан ҳар бир учрашувда боримизни берамиз ва ўзимизга юклатилган вазифаларни мукаммал тарзда бажаришга ҳаракат қиламиз.
Манба: UFA.Киритилган сана: 16.04.2025 16:27.
Ўқилди: 1094 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |