-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК -
Хоккей. Арманистон Кувайтга ютқазиши натижасида Ўзбекистонда дивизион ғолиби бўлиш имконияти юзага келди
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » хоккей
Рукн: Янгиликлар
Арманистонда хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизион баҳслари давом этмоқда. Бугун дивизион доирасида 3-тур ўйинлари ўтказилди.
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон устидан 20:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо бу ғалаба вакилларимиз кейинги дивизионга чиқиш учун етарли бўлмасди. Боиси, жамоамиз 2-турда Арманистонга қарши ўйинда катта устунликка эга бўлганига қарамай, буллитлар сериясида имкониятни бой бериб қўйганди. Шундан сўнг, жуда кўпчилик ушбу дивизионда Арманистон ғолиб чиқишини тахмин қила бошлади.
Аммо мезбонлар бугун Кувайтга қарши ўйинда ўзига керакли натижани қайд эта олмади. Кувайтликлар иккинчи бўлим ўрталарига келиб, рақиб дарвозасига 4 та шайба йўллашга улгурди. Шундан сўнг Арманистон "уйғонди" ва рақиб дарвозаси томон босим уюштира бошлади. Улар иккинчи тайм охиригача 2 та гол уришга эришишди.
Учинчи бўлим бошида арманистонликлар учинчи голни уришган бўлса, мезбонлар ҳисоб тенглаштирувчи голни асосий вақт тугашига 2 дақиқа қолганида киритишди — 4:4.
Учинчи бўлим сўнгида кувайтлик хоккейчи қоида бузгани учун меҳмонлар овертаймни бир киши бўлиб бошлашди. Арманистон эса бу устунликдан фойдалана олмади. Кувайтлик хоккейчи майдонга тушиб, жамоалар сон жиҳатдан тенглашгач, меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди ва кучли йўлланган зарба натижасида шайба Арманистон дарвозасига кириб кетди. Кувайт ғалаба қозонди — 5:4.
Ушбу ғалабадан кейин Кувайтнинг очколари 5 тага етган бўлса, Арманистон 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса 7 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Хоккейчиларимиз Индонезия (17 апрель) ва Малайсиз (19 апрель) устидан ғалаба қозонса, жаҳон чемпионатининг III дивизиони "B" гуруҳ йўлланмасини қўлга киритади.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 17.04.2025 00:24.
Ўқилди: 1239 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Машъал | 14 | 15 |
12 | Хоразм | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Сўғдиёна | - | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | - | Бухоро |
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |