-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
“Манчестер Сити” ҳимоясини қайта қурмоқда: Ҳусанов марказда асосий фигурага айланиши мумкин
Баҳо: +2Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
Англиянинг етакчи клубларидан бири — “Манчестер Сити” жорий мавсумда йўқотган гегемонлигини келгуси чемпионатда тиклаш ниятида. Клуб раҳбарияти ёзги трансферлар даврида кучли таркиб шакллантириб, Премьер-лига ва Европа миқёсидаги турнирларда бош совринлар учун жиддий кураш олиб боришни мақсад қилмоқда.
Хосеп Гвардиоланинг ўйин услубига мос ёш ва иқтидорли футболчиларни танлаш учун клуб скаутлари иш бошлаб бўлди. “CityXtra” портали тарқатган маълумотларга кўра, ҳимоя чизиғида жиддий ўзгаришлар кутиляпти.
Айнан шу мақсадда “Сити” ҳозирда “Удинезе”да тўп сураётган франциялик ҳимоячи Умар Соле билан қизиқмоқда. Унинг трансфери учун клуб 30 миллион евро тайёрлаган. Бу футболчига “Ливерпуль” ва “Челси” ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Қизиғи шундаки, жорий мавсум ҳимоя чизиғида Мануэль Аканжи, Жон Стоунз ва Натан Аке каби футболчилар жароҳатлар билан курашгани сабабли, клуб қишда Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни таркибга қўшишга мажбур бўлган. Ушбу ҳолат натижасида ўзбек легионери бир неча учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.
Абдуқодирнинг имкониятлари қандай баҳоланмоқда?Хосеп Гвардиола ёзда уни ўзи шахсан тайёрлаб, тўлиқ ўз услубига мослаштирмоқчи. Мураббий Абдуқодирни келгусидаги янги ҳимоя лойиҳасининг марказий фигураси сифатида кўраётгани айтилмоқда.
Умар Солени харид қилиш режаси жамоа ҳимоясидаги рақобатни оширишга қаратилган бўлиб, “Сити” таркибдан Аке, Стоунз ёки Аканжидан бирини чиқариб юборишни ҳам кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, клуб “Ювентус” ҳимоячиси Андреа Камбьясони ҳам ўз таркибига қўшиш ниятида.
Йил давомида саломатлик муаммоларига дуч келмаган ягона ҳимоячи — Йошко Гвардиол. Унинг барқарор ўйини мураббийлар штаби томонидан алоҳида эътироф этилган. Шу билан бирга, баҳорги учрашувларда Абдуқодир Ҳусанов билан жуфтликда Рико Льюиснинг ўйини ҳам ижобий баҳоланмоқда.Манба: zamin.uz.Киритилган сана: 17.04.2025 14:36.
Ўқилди: 7308 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |