-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
U17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони финалда! Жанубий Корея пенальтиларда мағлуб этилди (видеошарҳ)
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Қитъа чемпионатлари » Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
Саудия Арабистони ўсмирлар терма жамоаси (U17) драматик тарзда ғалабага эришиб, Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва AFC U17 Осиё Кубоги–2025 финалига йўл олди.
Ўйиннинг асосий вақтида мағлубият остонасида турган саудияликлар учун ҳал қилувчи дақиқаларда Абу Бакр Саид 90+12-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштириб, жамоани пенальтилар сериясига олиб чиқди. Мезбонлар дарвозабон Абдулраҳмон Ал-Утайбий серияда қаҳрамонлик намойиш этди — у Жонг Хён Ун ва Ким До Ённинг зарбаларини қайтариб, жамоасига финал йўлланмасини таъминлади.
Саудия термаси бош мураббийи Марио да Силва чорак финалда Японияга қарши ғалаба қозонган таркибни ўзгартирмаган бўлса, Жанубий Корея мураббийи Бек Ки Тае Тожикистонга қарши ўйиндан икки футболчи — Ким Мин Чан ва О Ха Рамни асосий таркибга киритди.
Ўйинда илк хавфли вазият 22-дақиқада юзага келди: Ким Ён Сонгнинг чиройли зарбасини Ал-Утайбий қайтарди. Бундан сўнг кореяликлар дарвозабони Пак До Хун ҳам Саудия ҳужумчиси Абдулраҳмон Суфёнийнинг зарбасини қайтаришга мажбур бўлди.
Жанубий Корея биринчи бўлиб ҳисобни очишга яқин турди. 31-дақиқада Пак Сео Жуннинг зарбасини Ал-Утайбий мўъжизавий равишда қайтарди, кейин эса Нассер Ал-Фиҳаний Ку Хён Биннинг ҳаракатини бартараф этди.
Суфёний Саудиянинг асосий ҳужумчиси сифатида бир неча бор гол уришга уриниб кўрди, бироқ унга ҳам омад кулмади. Биринчи бўлим якунига етиш арафасида, Жанубий Корея ҳисобни очди: Ха Рам узоқдан оширилган тўпни қабул қилиб, биринчи зарбаси қайтарилган бўлса-да, қайтган тўпни дарвозага жойлади — 0:1.
Иккинчи бўлимда Саудия Арабистони захирадан Матарий ва Ал Дамахни майдонга туширди, бироқ кутилган самара кўринмади. 74-дақиқадагина ҳақиқий имконият пайдо бўлди: Таҳарий Саид чап қанотдан ҳужум уюштириб, тўпни Суфёнийга узатди, аммо унинг зарбаси ҳимоячи томонидан тўсиб қолинди.
Ўйин сўнгида эса воқеалар драматик тус олди: ҳакам 12 дақиқа қўшимча вақт берган бўлиб, айнан 12-дақиқада До Хуннинг Ал-Фавазга нисбатан қилган қоида бузилиши пенальтига олиб келди. Абубакир Саид пенальтини аниқ амалга оширди — 1:1.
Пенальтилар сериясида Ал Утайбийнинг ажойиб ўйини ҳал қилувчи бўлди. У Жонг ва Кимнинг зарбаларини қайтарди, Саудия эса финал йўлланмасини қўлга киритди.
U17 Осиё кубоги, ярим финал
САУДИЯ АРАБИСТОНИ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 1:1. Пенальтилар серияси - 3:1
Голлар: Абубакир Сайид (90+12-пенальти) — Оҳ Ҳа-Рам (45)Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 17.04.2025 22:05.
Ўқилди: 2871 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |