-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни таслим этиб, финалга чиқди!
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Қитъа чемпионатлари » Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги ярим финал босқичи доирасида КХДРга қарши баҳс олиб борди. Ислом Исмоилов шогирдлари мазкур ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.
Шимолий кореяликлар ўйин бошида дарвозамиз томон босим уюштиришга ҳаракат қилишди. Аммо 26-дақиқада вакилларимиз пенальти ишлашга муваффақ бўлишди — рақиб ҳимоячиси ўз жарима майдони ичида Ҳасановни тепиб йиқитди. 11 метрли нуқта ёнига терма жамоамиз сардори Баҳодирхонов яқинлашди. Бироқ унинг зарбасини КХДР посбони қайтарди. Қайтган тўпни Эримбетов етиб келди ва кореялик футболчи ўз дарвозасига тўпни жойлаб қўйди. Бу вазиятда Азизбек Эримбетов ҳали пенальти тепилмасидан аввал жарима майдонига кириб кетгани учун гол инобатга олинмади.
Шунга қарамай, ўсмирларимиз кейинги ҳужумни гол билан якунлашди. Садриддин Ҳасанов жарима майдонига кирди ва ҳимоячиларни чалғитиб 15 метрлардан қайтариб бўлмас зарба берди — 1:0.
Баҳснинг 41-дақиқасида КХДР ярим ҳимоячси Канг Мёнг Бом иккинчи огоҳлантиришни олиб, майдонни тарк этди.
Иккинчи бўлим аввалида захирадан туширилган футболчиларимиз Ўзбекистоннинг ўйинини кучайтиришди. 63-дақиқада Жамшидбек Рустамов олис етказилган узатмани ўзига чиройли бўсундирди ва яккама-якка вазиятда КХДР дарвозасини ишғол қилди.
Орадан икки дақиқа ўтиб эса Ҳасановнинг сай-ҳаракатлари эвазига ҳисоб йирик кўринишга келди. Унинг узатмасидан кейин Шукуруллаев яқин масофадан бўш дарвозани ишғол қилди.
Ўйиннинг кейинги дақиқаларида жамоамиз ҳисобни ушлашга ҳаракат қилган бўлса-да, ҳисобни янада йириклаштириши мумкин эди.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалда мезбон — Саудия Арабистонига қарши тўп тепади. Жамоамиз гуруҳ босқичида бу жамоани 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.
U17 Осиё кубоги, ярим финал
ЎЗБЕКИСТОН - КХДР - 3:0 (1:0)
Голлар: Садриддин Ҳасанов (32), Жамшидбек Рустамов (63), Абубакир Шукуруллаев (65)
Ноаниқ пенальти: Баҳодирхонов (28, дарвозабон)
Четлатиш: Канг Мёнг Бом (41, иккинчи огоҳлантириш)
Ўзбекистон U17: Рустамжонов, Ҳакимов, Баҳодирхонов (с), Абдукаримов, Ҳасанов, Ҳабибуллаев (Абдуллаев 77), Содиқов (Рустамов 46), Мусахонов, Шукуруллаев (Абдумўминов 77), Эримбетов (Фазлиддинов 85), Асилбек Алиев (Сарсенбаев 61)Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 18.04.2025 00:27.
Ўқилди: 2954 марта.
Билдирилган фикрлар: 12 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |