-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
“Абдуқодир келажакда топ даражадаги футболчига айланади” — мухлислар Ҳусанов ҳақида қандай фикрда?
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
2025 йил январь ойида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” сафига қўшилди. Орадан бир ой ўтиб, у жамоа мухлислари томонидан февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ҳусанов бу совринни Эрлинг Ҳоланд, Йошко Гвардиол каби юлдузларини ортда қолдирган ҳолда қўлга киритди.
Бироқ ҳозирда ёш футболчи учун ҳаммаси унчалик силлиқ кетаётгани йўқ. У сўнгги ўйинларда асосий таркибга киритилмаяпти. Абдуқодир “Лестер”га қарши ўйинда қайдномага киритилмаган бўлса, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Кристал Пэлас”га билан ўйинларда захирада қолдирилди.
Шунга қарамай, кўплаб мухлислар Ҳусановга бўлган ишончини йўқотмаган. Уларнинг фикрича, ҳимоячи ҳали ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатишга улгурмаган холос. Сетанта Спорт нашри “шаҳарликлар”нинг охирги ўйини олдидан мухлисларнинг Ҳусанов ҳақидаги фикрлари билан қизиқди. Қуйида сизларга уни тақдим этамиз.
"Абдуқодир Ҳусанов жуда ёш, чаққон ва рақиб ҳаракатларини олдиндан сезади. Менимча, у “Манчестер Сити” учун келажакда жуда фойдали футболчига айланади", дейди клуб ишқибозларидан бири.
Яна бир мухлис эса шундай дейди: "Ҳусановда ўзига бўлган ишонч кучли. Майдондаги ҳаракатлари Гвардиола фалсафасига мос келади. Унга ҳали кўп имконият берилади — бунга шубҳам йўқ".
Бундан ташқари, мухлислар орасида Ҳусановнинг ўйини бўйича турли фикрлар мавжуд:
"Дўстим Павел айтганидек, у ажойиб тезликка эга. Абдуқодир бундан кейин “Манчестер Сити” учун жуда фойдали футболчига айланиши мумкин. Унинг ёшлиги ва чаққонлиги таҳсинга сазовор", дейди бошқа бир мухлис.
"У ҳали ўзининг энг яхши ўйини кўрсатмади, лекин келажакда топ даражадаги футболчига айланади, бунга шубҳам йўқ", дейди яна бир ишқибоз.
Қайд этиш жоизки, мухлислар аллақачон Ҳусановнинг исми туширилган либосларда стадионда кўриниш бера бошлади. Айни пайтда эса “Etihad”да энг кўп сотилаётган футболка ҳали ҳам Кевин де Брюйнега тегишли. Лекин “Сити”нинг япониялик мухлиси яқин вақтда Абдуқодирнинг либослари ҳам бу қатордан жой олишига ишонмоқда.
Маълумот учун. ҳозирда “Манчестер Сити” Англия Премьер Лигаси жадвалида 55 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. “Шаҳарликлар” навбатдаги турни сафарда “Эвертон”га қарши ўтказади. Учрашув 19 апрель кун Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 18.04.2025 16:58.
Ўқилди: 3255 марта.
Билдирилган фикрлар: 14 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |