-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Никола Лазаревич: «Қўқон-1912»нинг заиф нуқталарини ўрганиб чиқиб, айнан ўша ҳудудлар орқали ҳужум қилишни машғулотларда синовдан ўтказгандик»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувдан (1:0) кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Жамоамиз аъзоларини ғалаба билан табриклайман. Шу билан бирга рақиб жамоага ҳам бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз “Қўқон-1912”дан айнан бугунгидек ўйин кутгандик. Рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақибнинг заиф нуқталарини ўрганиб чиқиб, айнан ўша ҳудудлар орқали ҳужум қилишни машғулотларда синовдан ўтказгандик. Ўйлашимча, режамиз амалга ошди. Айниқса, биринчи бўлимда гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо гол уришнинг уддасидан чиқа олмадик.
Иккинчи бўлимда эса бир киши кам бўлиб қолган рақибга босим уюштириб, гол уришга муваффақ бўлдик. Голдан кейин рақиб олдинга ўтишга мажбур бўлди ва биз қарши ҳужумда яна рақибни жазолашга уриниб кўрдик. Сўнгги ўн беш дақиқаликда жисмоний жиҳатдан рақибга ташаббусни бериб қўйдик. Аленнинг киритган ягона голи ғалабамиз учун етарли бўлди. Албатта бугунги ўйинни ҳар томонлама таҳлил қилиб, керакли хулосаларни чиқарамиз.
— Икки ўйиндан бери Лобжанидзе майдонда кўринмаяпти, бугун Илҳом Ваҳобов учрашув қайдномасидан ўрин олмади...
— Лобони икки тур илгари оёғидаги жароҳати безовта қилаётганди. Шу сабаб таваккал қилишни истамадик. Шифокоримиз билан маслаҳатлашиб, у кичик жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиши учун имконият яратиб бердик. Мухлислар кейинги турда уни майдонда кўришади. Ваҳобов “Бунёдкор”га қарши кечган оғир беллашувдан кейин ўзини ноқулай ҳис қилаётганди. 2-3 кундан кейин у тўлиқ сафга қайтиб, машғулотларда иштирок эта бошлайди.Манба: https://t.me/PFC_Qizilqum.Киритилган сана: 19.04.2025 08:27.
Ўқилди: 454 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |