-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Исломбек Исмоилов: «Ўз услубимизга эгамиз, ишонч билан, чиройли футбол билан ғалаба қозонмоқчимиз»
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Қитъа чемпионатлари » Ўсмирлар (U16) ОЧ
Рукн: Интервьюлар
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва футболчимиз Сайфиддин Содиқов финал учрашуви олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди:
Исломбек Исмоилов:
— Финалда ўйнаш ажойиб, жамоамиз билан бу учун узоқ меҳнат қилдик. Саудия Арабистони кучли терма жамоалардан бири. Уларга қарши кўп марта ўйин ўтказдик. Лекин финал ўз номи билан финал, олдимизда масъулиятли вазифа турибди. Ҳар икки жамоа ғолибликни қўлга киритишни мақсад қилади. Асосий мақсадимиз эртанги баҳсда ғалаба қозониб, халқимизни хурсанд қилиш.
Финалга тайёргарлик ҳақида
— Ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Турнирда осон учрашувнинг ўзи йўқ. Финал ҳам қийин ўтади, сабаби руҳият биринчи ўринга чиқади. Биз футболчиларни ҳар томонлама ўйинга идеал ҳолатда тайёрлаш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Барча футболчиларимиз учрашувга тайёр ҳолатда, бахтимизга ҳеч бир футболчимиз жароҳат олмади. Умид қиламизки, эртага жамоамиз энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатиб, ғалаба қозонади.
Финал олдидан футболчилар руҳияти ҳақида
— Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз, лекин ҳеч бир жамоадан қўрқмаймиз. Ўз услубимизга эгамиз, ишонч билан, чиройли футбол билан ғалаба қозонмоқчимиз. Буни футболчиларимизга ҳам таъкидлаб келмоқдамиз. КХДРга қарши баҳсга ҳам руҳий жиҳатдан кўпроқ эътибор қаратдик. Бу ёшдаги футболчиларда руҳият ўзгарувчан бўлади. Футболда бир ҳолат иккинчи бор такрорланмайди. Биз ўтган ўйиндаги натижани унутиб, энг асосий учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Сайфиддин Содиқов:
— Эртанги ўйиндаги рақибимиз Саудия Арабистони, бу жамоа билан бир гуруҳда ўйнадик, уларни жуда яхши биламиз. Гуруҳ босқичидаги ғалаба бизни бўшаштирмайди. Финалга руҳан ва жисмонан тайёрмиз. Очилиш учрашувида бироз ҳаяжонландик, лекин мураббийларимиз кўрсатмаси билан ўйиндан-ўйинга ўзимизни яхши ҳис қила бошладик. Ғалаба қозониб, кубокни юртимизга олиб кетмоқчимиз.Манба: https://t.me/FAUzbekistan.Киритилган сана: 19.04.2025 15:03.
Ўқилди: 1691 марта.
Билдирилган фикрлар: 19 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |