-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Александр Хомяков: "Футболчилар робот эмас"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
Суперлиганинг 6-туридаги “Андижон” – “Динамо” (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Турнир жадвалининг юқори ўринларида бораётган икки жамоа ўртасидаги ўйин гувоҳи бўлдик. Яхши ўйнаш ва ғалаба қозониш асосий вазифамиз эди. Эхтиёт бўлиб ҳаракат қилдик, баъзи вазиятларда аниқлик етишмади. Бугунги ўйинимиз ва натижамиз билан мухлисларимизни хурсанд қилолмадик. Бир қанча имкониятлардан фойдалана олмадик. Масалан, бир вазиятда Турдимуродов гол ура олмади. Иккинчи таймда ҳам тўп ўтказиб юборгунимизча бир қанча вазиятларимиз бўлди. “Динамо”ни ҳисобни очганидан кейин анча фаолроқ ўйнадик. Лекин натижа яхши бўлмади. Аламли мағлубиятга учрадик. Афсуски, ўз майдонимиздаги кетма-кет иккита учрашувда ютқазиб қўйдик. Омад ҳам келмади, деб ўйлайман. Рақиб анча ақлли ўйин кўрсатди. Қайсидир вазиятда нимадир ўхшагандек бўлди. Бироқ ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши ҳам бизнинг зараримизга ишлагандек. Афсуски, сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб юборганимиз аламли кечди. Охирги дақиқаларда эхтиёткор ўйин кўрсатишимиз керак эди. Йигитлар ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Оғир ўйин бўлди.
- Ғалаба кутгандик, мағлубиятга ким асосий сабабчи деб ўйлайсиз?
- Бирор нарса дейишим қийин. Ким асосий сабабчи бўлиши мумкин? Умумий маънода айтганда, рақибга омад ҳам кулиб боқди. Улар омад туфайли ғалаба қозониб кетди. Охиригача ҳаракат қилишди ва керакли натижага эришишди. Майдон марказида фаол ўйнашди. Биз айнан шу ҳудудда кўп имкониятларни бериб қўйдик.
- Аввалги учрашувларда ўйиндан қониқмадим, деб айтгандингиз. Бугунгисидачи?
- Кўп вазиятларда шундай деб айтаман. Яна нима дейишим мумкин? Тиғиз тақвим, ўйинлар тез-тез ўтказиляпти. Бу ҳолат ҳам таъсирини ўтказган. “Динамо”да эса биздан фарқли ўлароқ бизга нисбатан тикланиш учун вақт кўпроқ бўлди. Натижа ҳам, ўйин ҳам мени қониқтирмади. Фикримча, бизда ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса, қанотлардаги ҳаракатларимиз яхши чиқмади. Кўп хатоларимиз бўлди. Натижа биз учун қониқарсиз якун топди.
- Кўпчилик “Андижон”нинг асосий қуроли стандартлар деб атайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми ёки бу сизнинг ўзига хос услубингизми?
- Менимча, ҳамма жамоанинг стандартлари асосий қуроли ҳисобланади. Ўйиндаги вазиятларга қараб стандартлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. “Динамо” ҳам стандарт вазиятлардан фойдаланиш ҳаракатида бўлади. Бундай усуллардан фойдаланиш бўйича фақат биз эмас, бошқалар ҳам бу каби стандартлардан яхши фойдаланиш бўйича иш олиб боради.
- Мураббийлар томонидан ҳали ҳам оптимал таркиб тузилмаяпти. Нега доим ротацияларга қўл уриляпти?
- Футболчилар робот эмас-ку, улар ҳам чарчашади. Доим барқарор ўйин кўрсата олишмайди. Ўйинлар орасидаги вақтнинг қисқалиги, баъзида ҳар 3-4 кунда ўйнашга тўғри келяпти. Вазиятдан келиб чиқиб, кимгадир дам беряпмиз. Кимгадир имконият беряпмиз. 20 дан зиёд ўйинчиларимиз бор. Бири бўлмаса, бошқасини ўйнатамиз. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз" - деди Хоямков.
Киритилган сана: 21.04.2025 10:47.
Ўқилди: 728 марта.
Билдирилган фикрлар: 6 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |