-
-
-
Суперлига 28.06.2025 19:00 Навбаҳор 6 - 0 Машъал Суперлига 28.06.2025 20:00 Қизилқум 0 - 1 Нефтчи Клублар ўртасида ЖЧ 28.06.2025 21:00 Палмейрас 1 - 0 Ботафого Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро - Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе -
Олмалиқнинг “ОКМК” жамоаси 100 ёшли мухлисини тақдирлади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Олмалиқ
Рукн: Янгиликлар
Ангрен шаҳрида 18 апрель куни Биринчи лига янги мавсумининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда 2-тур доирасида “ОКМК-Семурғ” — “Андижон ФА” (2:0) учрашуви ҳам ўтказилди.
Тадбирда ўзбек футболи фахрийлари Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, ЎФА маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев ва “ОКМК” ПФК президенти Абдулла Хурсанов, “ОКМК” бош мураббийи Миржалол Қосимов ва таниқли футбол шаҳрловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаевлар иштирок этишиб, ангренлик футбол мухлисларига ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.
Ушбу баҳс катта футбол байрамига айланди. Бунга сабаб “ОКМК” жамоаси ўзининг 100 ёшли мухлиси — Анорбой ота Жалиловни тақдирлади.
Чорак асрдан сўнг Ангренга қайтган футбол муҳитида Анорбой ота ҳам иштирок этиб, янги жамоага омад ва юқори натижалар тилаб, дуо қилди.
Таъкидлаш лозим, “ОКМК” ПФК учун бундай фидокор мухлислар қадрлидир. Анорбой ота бутун умрини жамоа ўйинларидан кўз узмай, ҳар бир лаҳзани чин дилдан кузатиб келаётган мухлис ҳисобланади.
II жаҳон уруши фахрийси Анорбой ота Жалилов имкон топганида доимо стадионда бўлиб, аксар ҳолларда эса ойнаи жаҳон орқали жамоага чин дилдан мухлислик қилиб келади.
Ангренга қайтган катта футбол
Маълумки, Ангрен шаҳрида футбол севишади. Бунга сабаб эса 2000 йилларда Ангрен “Семурғ” жамоасининг олий лигадаги муваффақиятли одимлари ва ёрқин ўйинлари мисолдир. Ўша йилларда “Семурғ” миллий чемпионатимизнинг грандлари бўлган “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Пахтакор” жамоалари учун кучли рақиблардан бири эди. Ангренда Илёс Зейтуллаев, Александр Гейнрих, Ислом Иномов каби машҳур футболчилари етишиб чиққан...
Бундан ташқари, “ОКМК” ПФК қошида “ОКМК-Semurgъ" жамоаси ташкил этилди. Ўзида 8000 мухлисни сиғдира оладиган “Кимёгар” стадионига ҳақиқий катта футбол қайтди.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 21.04.2025 22:20.
Ўқилди: 608 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | ОКМК | 13 | 24 |
6 | Пахтакор | 14 | 23 |
7 | Бунёдкор | 13 | 21 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 13 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
15 | Бухоро | 13 | 9 |
16 | Шўртан | 13 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | Бунёдкор | - | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | - | Шўртан |
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |