-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин - Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА - Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА - Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм - Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Форс нашри Остон Ўруновни танқид қилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
Эрон чемпионатининг 2024/25 йилги мавсуми якунига бор-йўғи 3 тур қолган бир пайтда, чемпионлик учун кескин рақобат давом этмоқда. 27-тур якунига кўра, амалдаги чемпион "Персеполис" 51 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. 56 очкоси бўлган "Сепахон" иккинчи, бир ўйини захирада бўлган "Трактор" эса чемпионат пешқадами ҳисобланади.
Ўтган турнинг энг муҳим ўйинларидан бири бўлган "Персеполис" – "Сепахон" баҳсининг 32-дақиқасида мезбонлар сафида тўп сураётган ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Форс оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, футболчининг жароҳатдан тикланиши учун тахминан 2-3 ҳафта керак бўлади.
Varzesh3 нашри эса ўз саҳифасида Ўруновнинг жароҳати билан боғлиқ вазиятни ва футболчининг умумий ҳолатини танқидий тарзда таҳлил қилди:
"Сепахон"га қарши учрашувнинг 25-дақиқасида Остон яна жароҳатини ҳис қилди ва давом эттира олмаслиги сабабли ўйиндан чиқарилди. Унинг ўрнига Фаршод Аҳмадзода тушди. "Персеполис"нинг тиббий штаби Ўруновнинг тикланиши учун камида 2-3 ҳафта вақт кераклигини маълум қилди.
Маълум бўлишича, Ўрунов ўнг сон пай соҳасида енгил зўриқиш олган ва шу сабаб ўйинни давом эттира олмаган. Лекин бу ерда муаммо фақат тиббий ҳолатда эмас, балки Остоннинг профессионал футболчига мос бўлмаган ҳаёт тарзида ҳамдир.
Форс нашрининг ёзишича, Ўруновнинг жароҳатлар олишига сабаб — унинг нопрофессионал ҳаёт тарзи. У керакли овқатланиш, уйқу режими ва индивидуал машғулотларга эътибор қилмайди. Бу эса унинг жисмоний муаммоларини кўпайтириб, майдонда ўзини кўрсатишига тўсқинлик қилмоқда.
Нашр шунингдек, Ўруновга Франция терма жамоаси юлдузи Усмон Дембелени мисол қилиб кўрсатди. Дембеле "Барселона"да тез-тез жароҳат олган, лекин ПСЖга ўтгач, ўзининг турмуш тарзи ва машғулотларини профессионал тарзда ўзгартириб, икки мавсумдан бери юқори даражада ўйин кўрсатмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Остон агар "Персеполис" тиббий ходимларининг тавсияларига риоя қилса ва ўзини профессионал тарзда тутса, унинг жароҳати тезроқ ўтиб кетади ва келажакда бу каби муаммоларни бартараф қилиш мумкин. Бундан ташқари, "Персеполис" бош мураббийи Исмоил Картал ҳам Ўруновнинг бу ҳолатидан норози эканлиги айтилмоқда.Манба: zamin.uz.Киритилган сана: 22.04.2025 12:09.
Ўқилди: 1636 марта.
Билдирилган фикрлар: 10 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |