-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК -
Президент Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » хоккей
Рукн: Янгиликлар
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Жаҳон чемпионати IV дивизионида ғолиб бўлгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев спортчиларимизнинг ютуқларини алоҳида қизиқиш ва эътибор билан кузатиб боряптилар”, деб ёзди у.
Шерзод Асадов апрель ойида Ўзбекистоннинг спорт соҳасидаги муваффақиятлари футбол билангина чекланиб қолмаганини қайд этиб ўтди. Жумладан, хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам халқаро майдонда ажойиб натижа кўрсатди. Арманистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида хоккейчилар ўз дивизионида ғолиб бўлиб, келгуси мавсумда учинчи дивизионда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан олдин, март ойида Таиландда бўлиб ўтган 18 ёшгача бўлган хоккейчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоа ғалаба қозонган эди.
Саудия Арабистонида ўтказилган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида юртдошларимиз 12 та — 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, ўз тарихида биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
“Бу ютуқлар, энг аввало, йигит-қизларимизнинг тинимсиз меҳнати, юксак маҳорати, мустаҳкам иродаси ва матонати туфайлидир. Бунда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва тизимли давлат сиёсатининг ҳам алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимизда спорт инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланди, янги мактаблар очилмоқда, спортчиларнинг профессионал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилмоқда”, дея қайд этди Шерзод Асадов.
Давлат раҳбари хоккейчи ва енгил атлетикачилар юксак зафарлари билан табриклаб, ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирган.
Шавкат Мирзиёев бундан аввал футбол бўйича Осиё чемпиони бўлган U-17 Ўзбекистон миллий жамоасига табрик йўллаганди. Президент финалда тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб боргани чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлганини қайд этганди. Осиё чемпиони бўлган футболчилар “Келажак бунёдкори” медали билан, уларнинг мураббийси “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан мукофотланди.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 22.04.2025 15:18.
Ўқилди: 516 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Машъал | 14 | 15 |
12 | Хоразм | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Сўғдиёна | - | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | - | Бухоро |
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |