-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
“Самолёт олганда ҳам оёқларинг ердан узилиши керакмас” – Равшан Эрматов Осиё чемпиони бўлган терма жамоа футболчилари билан учрашди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. » Ўзбекистон U-17
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов 17 ёшлилар ўртасида Осиё чемпиони бўлган ўсмирлар терма жамоаси мураббий ва футболчилари ҳамда ота-оналар билан учрашди.
Равшан Эрматов футболчиларга аввалги даврда натижа кўрсатган футболчиларни эслатиб, ҳозир юлдузлик касалига дучор бўлмаслигини таъкидлади.
“Бир илтимосим бор сизлардан. Тарих бор, аввал ўйнаган футболчилар бор, авваллари мана шундай мусобақаларда иштирок этилганининг тажрибаси ҳам бор. Жаҳон чемпионатига чиқиб, унда муваффақиятли қатнашиб, машиналар берилган ўша вақтда ҳам. Ўша вақтда машиналарни ҳайдаб, ҳар хил ўртоқлар пайдо бўлиб, машғулотлар қолиб кетган. Машҳурликка ўртоқ бўлмайди. Шунинг учун бундай ўртоқларни ёнингларда юрган бўлса ҳайданглар. Бизнинг вақтимиз йўқ қаерлагадир зиёфатларга боришга. Спортчи бундай бўлмайди. Бир нарсага эришиш учун бошқа нарсани қурбон қилиш керак. Вақт тез ўтади, унинг қадрини билишимиз керак. Вақтнинг бир дақиқасини ҳам бекор ўтказмаслигимиз керак”, – дейди Равшан Эрматов.
ЎФА биринчи вице-президенти фақат тайёргарлик қилиш орқали кейинги натижаларни яхши қилиш мумкинлигини таъкидлади.
“Катта-катта футболчилар бўлиб, самолётинглар бўлсин, лекин самолёт олганда ҳам оёқларинг ердан узилиши керакмас. Ҳеч қачон манманликка берилиш керакмас. Ҳар доим оддий бўлиш керак. Шундагина Худо ҳам йўлингларни очади. Оғир-босиқлик билан, мураббийинглар берган тактика билан, берган кўрсатмалар билан иш қилсак, ҳеч қачон адашмаймиз. Руҳан кучли эканликларингни майдонда кўрсатдинглар, шу руҳ билан кейинги мусобақага ҳам тайёргарлик кўрсанглар ҳеч ким ҳалақит қилолмайди”, – дея қўшимча қилган Эрматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси финалда Саудия Арабистони жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди. Таъкидлаш керакки, Исломбек Исмоилов жамоасининг икки нафар аъзоси биринчи таймнинг охирида қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилган эди. Аммо якунда жамоа ирода кўрсатиб, икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддалади.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 24.04.2025 22:11.
Ўқилди: 2212 марта.
Билдирилган фикрлар: 9 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |