-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Испания кубоги финали олдидан катта шов-шув: «Реал» ва ҳакамлар ўртасида можаро авж олмоқда
Баҳо: +1Бўлим: ЕВРОПА » Мамлакат кубоклари » Испания кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
2025 йил 26 апрель куни бўлиб ўтадиган Испания Кубоги финали олдидан катта можаро юзага келди. «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги муҳим учрашувда белгиланган ҳакамлар қароридан норози бўлган мадридликлар турли ташкилий тадбирларда иштирок этишдан бош тортиб, ҳаттоки ўйинда иштирок этмаслик эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда.
Телевидение танқиди ва ҳакамнинг кўз ёши
«Real Madrid TV» телеканали "эл-класико" олдидан ҳакамларга босим ўтказишни бошлади ва ҳакамнинг олдинги учрашувлардаги хатоларига бағишланган уч дақиқалик видео эълон қилган. Унда Де Бургос бошқарувида «Реал» 64%, «Барселона» эса 81% ўйинда ғалаба қозонгани қайд этилган.
Финал учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа ўтказган матбуот анжуманида кўз ёшини тийиб тура олмади. У Мадрид ТВ томонидан танқид қилинишини шахсий ҳаётига таъсир қилганини айтиб ўтди:
«Ўғлимга мактабда отанг ўғри, дейишди. У уйга йиғлаб қайтди. Бу жуда оғир».
Финалда VAR ҳаками этиб тайинланган Пабло Фуэртеснинг жавоби эса кескинроқ бўлди:
«Биз яқин кунларда жиддийроқ чоралар қўллаб, тарихга кирамиз. Мана кўрасиз».
«Реал»нинг кескин жавоби ва расмий тадбирлардан бош тортиши
Бу танқидларга жавобан «Реал» телевидениеси испан ҳакамларини жиддий танқид қилиб, уларни жаҳон чемпионатлари ёки клублар ўртасидаги чемпионатларда иштирок этмаслиги билан масхара қилди.
«Испан ҳакамлари даражаси нолдан паст. Бу факт. Адолат ҳукм сурадиган футболни кўришни истасак, бу ҳакамлар кетиши керак», — дейилади баёнотда.
Шунингдек, «Реал» матбуот анжумани, расмий фотосессия ва финал олди машғулотлардан бош тортди. Клуб расмий равишда Рикардо Де Бургос ва VAR ҳаками Гонсалес Фуэртесни учрашувдан четлатишни талаб қилиб, Испания Футбол Федерациясига (RFEF) мурожаат қилди.
RFEFнинг қатъий позицияси ва «Реал»нинг янги талаблари
Федерация ва Техник ҳакамлар қўмитаси бу талабни рад этди. Улар Бенгоэчеа ва Фуэртесга бўлган ишончни сақлаб қолди.
Шундан сўнг, «Реал»нинг ҳуқуқшунослари ҳакамлардан расмий кечирим сўрашини талаб қилувчи баёнот тайёрлашга киришди. Ҳаттоки, айрим манбаларга кўра, «қироллик клуби» финал ўйинида иштирок этмаслик масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.Манба: @futbol_qoidalar.Киритилган сана: 25.04.2025 23:11.
Ўқилди: 4506 марта.
Билдирилган фикрлар: 58 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |