-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Ўзбекистон кубоги. «Навбаҳор» – «Оқ-тепа» (превью)
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Оқ-тепа” (Тошкент) меҳмони бўлади.
“Оқ-тепа” 2000 йили Ғанишер Шоғуломов томонидан ташкил этилган.
2000-2005 йиллари жамоа Рустам Ҳамдамов мураббийлигида Ўзбекистон чемпионати 2-лигасида иштирок этиб, 2005 йилда биринчи лигага ўтиш турнирида ғолиб чиқиб, Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди.
2006-2008 йилларда Биринчи лигада қатнашган “Оқ-тепа” 2009 йилда айрим сабабларга кўра, ушбу лигада иштирок этолмади.
Жамоа 2010 йилдан яна Биринчи лигага қайтди. Шундан сўнг, мунтазам равишда мазкур лигада иштирок этган тошкентликлар 2019-2021 йилларда Про-лига мусобақаларида ҳам иштирок этишди.
“Оқ-тепа”да Фурқат Эсонбоев, Элдор Сакаев, Низом Нортожиев, Александр Мочинов, Александр Ежов, Воҳид Холбоев, Александр Токов ва Равшан Бозоров сингари мураббийлар фаолият юритишган.
Жамоада Элдор Магдеев, Собир Усмонхўжаев, Асилбек Омонов ҳамда Нодир Тешабоев каби Суперлига “ҳавоси”дан баҳра олган футболчилар ўйнашган.
Жорий мавсумда Биринчи лиганинг “Марказ” минтақасида иштирок этаётган “Оқ-тепа”ни айни пайтда яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Сервер Жепаров бошқармоқда. Жамоа айни пайтгача 3 та ўйин ўтказиб (“Чиғатой”, 1:2, “Жиззах ФА”, 5:0, “Сирдарё ФА”, 1:1), 1 тадан ғалаба, дуранг ҳамда мағлубият қайд этган ҳолда, 4 очко тўплаб, турнир жадвалининг 4-поғонасини эгаллаб турибди.
“Навбаҳор” ва “Оқ-тепа” жамоалари Ўзбекистон кубоги баҳсларида 2 марта бир-бирларига рўбарў келишган.
2020 йили 1/8 финал доирасидаги баҳсда “лочинлар” Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида тошкентликларни Азимжон Аҳмедов ҳамда Азизбек Турғунбоевнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритишган бўлса, 2021 йили Наманганда бўлиб ўтган гуруҳ босқичи доирасидан ўрин олган ўйинда Эҳсони Паншанбе, Забиҳилло Ўринбоев ва Аббосжон Ғуломовнинг голлари эвазига йирик -3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Оқ-тепа” учрашуви 30 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Оқ-тепа” стадионида соат 17:00 да старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.Манба: www.pfcnavbahor.uz.Киритилган сана: 29.04.2025 22:26.
Ўқилди: 672 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |