-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
Александр Хомяков: “Футболда маҳоратдан ташқари хоҳиш ҳам муҳим роль ўйнайди”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
«Лочин» – «Андижон» (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— «Лочин» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар ҳаракат қилишди, улар чидашди ва ўз мақсадига эришишди. Кейинги ўйинларда жамоага омад тилайман.
— «Андижон»га нима бўлди? Жамоа амалдаги Кубок эгаси эди. Аммо бу сафар гуруҳдан ҳам чиқа олмади.
— Нима ҳам дейман? Биз учун ўйинлар жуда қийин кечяпти, Кубок учрашувларида. Омад биз томонда бўлмади. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Футбол шундай ўйинки, маҳоратдан ташқари хоҳиш ҳам жуда катта муҳим роль ўйнайди. Бирор фикр билдиришим қийин. Рақиб охирги вазиятда бор кучи билан ҳаракат қилди ва ғалабани илиб кетди. Юқорида айтганимдек, футболда хоҳиш юқори бўлса, ғалаба қозониш мумкин бўлади.
— «Андижон» олдига мавсум бошида учта асосий вазифа белгилаб берилганди. Биринчиси, Кубок финалига чиқиш, иккинчиси чемпионатда совриндорлар қаторидан жой олиш ва учинчиси ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқиш. Лекин кўриб турибмизки, Кубокдан чиқиб кетди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Албатта, бу ерда муаммоларни кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. Ҳимоядаги ва ҳужумдаги камчиликларни ўрганиб чиқамиз. Албатта, чемпионатдаги ўйинларимизни яхшилаймиз. Халқаро учрашувлар учун тажрибамизни оширган ҳолда майдонга чиқамиз.
— «Лочин» сафида сизга манзур бўлган футболчи ким?
— Йўқ, мен асосан ўз жамоамнинг ўйинчиларига бор эътиборимни қаратдим. Мени ёрдамчи мураббийларим бор. Улар ким қандай ҳаракат қилаётганини кузатиб боришади. «Лочин» сафида илгари «Машъал»да мен билан бирга ишлаган 4 нафар футболчи борлигини биламан. Футболда маҳорат бўлгани билан ким характер кўрсатса ва хоҳиши юқори бўлса ўша ғалаба қозонади. Афсуски, бугун бизда ўша нарса бўлмади.Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 29.04.2025 23:13.
Ўқилди: 951 марта.
Билдирилган фикрлар: 11 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |