-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
«Манчестер Сити» собиқ футболчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси ва ҳозирги футбол таҳлилчиси Ричард Данн Пеп Гвардиола жамоасидаги марказий ҳимоячилар ҳақида ўз фикрини билдирди.
Жорий йилнинг январ ойида «шаҳарликлар» ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни ўз сафларига қўшиб олишган эди. Уларнинг ёнидан Рубен Диаш, Йошко Гвардиол, Мануэль Аканжи, Натан Аке ва Жон Стоунс каби марказий ҳимоячилар ҳам жамоа сафида ҳаракат қилмоқда. Аммо охирги икки футболчи — Аке ва Стоунс ҳозирда жароҳатдан тикланмоқда ва умумий ҳисобда 29 та ўйинни ўтказиб юборишди.
Яқин вақтгача Аканжи ҳам елка мускуллари билан боғлиқ муаммолар туфайли икки ойга сафдан чиққан эди. Шу билан бирга, Диаш, Аке ва Аканджи 2027 йилда эркин агент сифатида клубни тарк этишлари мумкин, Стоунснинг шартномаси эса кейинги мавсум якунланади.
Ричард Данн Гвардиоланинг ёш ва тажрибали ҳимоячиларни биргаликда ушлаб туриш кераклиги ҳақидаги фикрига қўшилди:
«Ёш марказий ҳимоячилар жуда яхши бўлиши мумкин, лекин тажриба ҳар доим керак»,— деди у. «Менимча, Ҳусанов “Манчестер”га ўтганидан бери ҳақиқатан ҳам ўзини кўрсата бошлади. Рейсни камроқ кўрдик, лекин у ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. Муаммо шундаки, клубда жуда кўп футболчилар бор ва улардан осонлик билан воз кечиш ёки уларни тезда алмаштириш мумкин эмас.
Агар Стоунс ва Аканжи соғлом ҳолатга қайтса, уларнинг қай даражада яхши эканлигини кўрасиз. Ҳамма билади — улардан яхшироқ ҳимоячилар жуда кам. Шунинг учун сон жиҳатидан оладиган бўлсак, беш нафар марказий ҳимоячи ва икки ёш ҳимоячига эга бўлиш — жуда тўғри ёндашув», — деди Данн.Киритилган сана: 29.04.2025 23:24.
Ўқилди: 8931 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |