-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Шахматчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашмоқда
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » шахмат
Рукн: Янгиликлар
Бугун, 7 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 2025 йилнинг энг муҳим мусобақаларидан бири бўлган Осиё чемпионати баҳслари бошланади.
Қитъанинг 34 та мамлакатидан 260 нафардан зиёд энг маҳоратли шахматчилар иштирок этадиган мазкур чемпионатда юртимиз шарафини эркаклар баҳсида 12 нафар, аёллар мусобақасида 15 нафар терма жамоамиз аъзолари ҳимоя қилади.
Эркаклар мусобақаларида Нодирбек Ёқуббоев Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ҳумоюн Бекмуратов етакчилар қаторида эътироф этилган бўлса, аёллар баҳсларида Афрўза Ҳамдамова, Гулдона Каримова, Умида Омоновалар билан бир сафда бу йилдан эътиборан Гулруҳбегим Тоҳиржонова Осиё чемпионлиги учун курашга киришади.
2025 йилнинг 5-29 июль кунлари Грузиянинг Ботуми шаҳрида аёллар ўртасида ҳамда 31 октябрь-27 ноябрь кунлари Ҳиндистонда эркаклар ўртасида ўтадиган жаҳон кубогига саралаш вазифасини ўтайдиган қитъа биринчилиги 9 та турдан иборат бўлиб, мусобақалар 16 майга қадар давом этади.
Ал-Айн шаҳрида кечадиган шахмат жангларида энг яхши натижа қайд этган 10 нафар эркак ва 2 нафар аёл шахматчи жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритади.
Киритилган сана: 07.05.2025 16:00.
Ўқилди: 517 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |