-
-
-
Сервер Жепаров IFAB Футбол бўйича маслаҳат кенгаши аъзоси этиб тайинланди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футболчилар » Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
Ўйин қонунларини ишлаб чиқадиган Халқаро футбол ассоциациялар кенгаши (IFAB)нинг Футбол бўйича маслаҳат кенгаши аъзоси этиб тайинланди.
Футбол бўйича маслаҳат кенгаши ( Football Advisory Panel - FAP ) футбол оламидаги мутахассисларни бирлаштиради. FAP таркибига собиқ футболчилар, собиқ ва амалдаги мураббийлар, Халқаро профессионал футболчилар федерацияси (FIFPro), Европа клублар ассоциацияси (ECA) вакиллари ҳамда конфедерацияларнинг техник директорлари ва экспертлари киради. FAP аъзолари ўзларининг тажриба ва билимларини футбол муаммолари ва қонунга янги ўзгаришлар киритилишининг спорт жиҳатларини муҳокама қилиш билан шуғулланишади.
Бу кенгашда Осиё Футбол Конфедерациясидан иккита вакил бор – бири шарқ минтақасидан, иккинчиси ғарбдан. Иккаласи ҳам – собиқ футболчилар. Шарқдан Tsuneyasu Miyamoto – Япония Футбол Уюшмасининг Президенти, Ғарбдан эса – Сервер Жепаров.
ОФК вакили сифатида Сервер Жепаров халқаро футболга оид муҳокамалар, қарорлар қабул қилишда асосий рол ўйнайди ва унинг тажрибаси, маслаҳати, тавсиялари билан қабул қилинган қарорлар келажакдаги ғояларга катта таъсир кўрсатади. Футбол қоидаларини ривожлантиришда асосий эътибор ўйинчиларнинг саломатлиги, фейр-плей (ҳалол ўйин) ва футбол ўйини обрўсини ушлаб туришга қаратилади. FAP маслаҳат кенгашининг асосий мақсади ўйинни янада адолатли ва жозибали қилишдан иборат бўлади.
Сервер Жепаровни ушбу юксак масъулият билан табриклаймиз ва янги лавозимида муваффақиятлар тилаймиз.Манба: @Jamoliddin_Bobojonov.Киритилган сана: 14.05.2025 23:50.
Ўқилди: 967 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |