-
-
-
Суперлига 28.06.2025 19:00 Навбаҳор 6 - 0 Машъал Суперлига 28.06.2025 20:00 Қизилқум 0 - 1 Нефтчи Клублар ўртасида ЖЧ 28.06.2025 21:00 Палмейрас 1 - 0 Ботафого Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро - Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе -
Дониёр Абдуманнопов: «Суперкубокда максимал даражада майдонда бор кучимизни сарфлаймиз»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
«Андижон» Суперлиганинг 11-турида ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилди ва иродали тарзда 2:1 ҳисоби билан рақибидан устун келди.
Ушбу учрашувда Дониёр Абдуманнопов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва у ажойиб тарзда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Олдинда эса «Андижон»ни 27 май санасида Ўзбекистон Суперкубоги доирасида «Насаф»га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда.
Жамоанинг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманнопов клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.
— «Андижон» «Сурхон»га қарши учрашувда мухлисларини қувонтира олди. Ушбу баҳс ҳақида фикрингиз қандай?
— Қийин ўйин ўтказдик. «Сурхон» яхши жамоа ва яхши ҳаракат қилди. Учрашувда анча қийналдик. Биринчи таймда бир қатор эпизодларда бой бердик. Голдан кейин бироз руҳий тушкунлик бўлди. Биринчи таймдан сўнг танаффус чоғида мураббийдан керакли кўрсатмаларни олдик, ўйин ўзгарди. Худога шукр, қийин вазиятдан чиқиб кетдик ва ғалаба қозондик. Ғалабани кўпчилик кутганди, ўзимиз ҳам. Бунгача ҳам ҳаракат қилдик, бироқ ўхшамади. Шу боис мағлубиятларга учрадик. Бу сафар эса ютдик, Худога шукр, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ютадиган пайтимиз келганди. Бу чўзилиб кетганди. Ишқибозларимизга доим бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат.
— Жамоамиз учун учрашув ноқулай бошланди ва дастлабки дақиқаларда гол ўтказди. Нима учун бундай бошланди, деб ўйлайсиз?
— Ўйинга қўшилиб, мослашгунингизга қадар бироз тушунарсиз бўлади. Мослашганингиздан кейин бир хил темда бўлади. Шунгача бўлган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Натижада бироз руҳий тушкунлик бўлди.
— Иккинчи таймни жамоа ажойиб бошлади ва бирин-кетин иккита гол урди. Танаффусдан сўнг мана шундай бурилишни қанчалик кутгандингиз?
— Биринчи таймдан кейин барча йигитлар билан ўзимизни қўлимиздалигини билиб, Қанақа вазиятдалигимизни тушуниб тургандик. Орқага йўл йўқ, йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, фақат ютиш керак эди. Жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиш лозим эди. Шунга яраша ҳаракат қилдик ва Худоим ҳам берди.
— Чиройли голингизга қандай таъриф берган берасиз?
— Кузатган бўлсангиз, ундан олдинги учрашувларда ҳам дарвозаларга кўп зарба бердим. Дарвоза устунларига тўп тегаётганди. Бу сафар гол урдим. Ўзимга ҳам ёқди.
— Чиройли голларингиз орасида нечанчи ўринга қўйган бўлардингиз?
— Бунисини билмадим. Бундан чиройли голлар уришга ҳаракат қиламан.
— Олдинда 27 май куни «Андижон»ни «Насаф»га қарши Суперкубок ўйини кутиб турибди. Бўлажак жиддий учрашув олдидан нима дея оласиз?
— Яна Суперкубокда ўйнаймизми-йўқми, Худо билади. Максимал даражада майдонда бор кучимизни сарфлаймиз. Ортга йўл йўқ. Майдонга чиқиб, жонимизни берамиз. Қолгани Худодан. Бизда яхши коллектив бор. Ҳамма нарса зўр. Тикланишни бажарамиз. Майдонга чиқамиз, ғалаба учун охиригача курашамиз. Бошқа вариант кўрмаяпман. Муҳими, бизда ишонч бор, Худо хоҳласа, ютамиз!Манба: https://t.me/andijonpfc.Киритилган сана: 25.05.2025 09:38.
Ўқилди: 930 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | ОКМК | 13 | 24 |
6 | Пахтакор | 14 | 23 |
7 | Бунёдкор | 13 | 21 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 13 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
15 | Бухоро | 13 | 9 |
16 | Шўртан | 13 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | Бунёдкор | - | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | - | Шўртан |
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |