-
-
-
ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 06.06.2025 04:00 Парагвай - Уругвай Суперлига 06.06.2025 19:00 Қизилқум - Хоразм ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ 07.06.2025 03:00 Венесуэла - Боливия -
«Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон терма жамоасини табриклади!
Баҳо: +4Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди. Шу муносабат билан «Манчестер Сити» ўз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва Ўзбекистон терма жамоасини табриклади!
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Хусанов БААга қарши ўйинда ҳар доимгидек барқарор ва содиқ ўйин намоён этди. Ушбу 0:0 ҳисобида якунланган учрашувдаги дуранг Ўзбекистонга келаси ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланма олиш учун кифоя қилди.
Ҳали бор-йўғи 21 ёшда бўлган ёш ҳимоячи учун бу катта воқеа саналади. У Ўзбекистоннинг учлик ҳимоя чизиғида етук ва диққатли ўйин намоён этди.
"Ол-Наҳён" стадионида ўтган ўйинда ҳар икки жамоа учун имкониятлар кам бўлди. БАА жамоаси Тимур Кападзе шогирдларининг «кўк девори»ни ёриб ўта олмади ва ўзбеклар тактик режага қатъий амал қилдилар.
Ўзбекистонга бир очко ҳам кифоя эди ва улар шунга эришиш учун ҳисобни сақлаб қолишлари керак эди. Ғалаба қозонган тақдирда БАА бир очколик фарқга етиши мумкин эди.
Ҳусанов ва жамоадошлари 8 дақиқа қўшимча вақтни ҳам босиб ўтишди ва ҳакам охир-оқибат Абу-Дабидаги баҳсни тугатди.
Мезбонлар сўнгги дақиқаларда ғалаба учун босим ўтказишди, аммо уларнинг олти марта йўллаган зарбалари голга айланмади. Ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланди ва Ўзбекистон термаси футболчилари, мураббийлар, расмийлар ҳамда мухлислар ғалабани шодлик билан қарши олишди. Тошкент кўчаларида эса байрам кеча давомида давом этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Эрон билан биргаликда жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган саккизта жамоадан бирига айланди.
«Оқ бўрилар» 1998 йилдан буён Жаҳон чемпионатига чиқишни орзу қилиб келаётган эди. Бу йўлда кўплаб ожиз ва аламли натижалар қайд этилди. Ниҳоят, орзу рўёбга чиқди.
Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичини 10 июнь куни Тошкентда Қатарга қарши ўйин билан якунлайди.
Бу улуғвор кун муносабати билан «Манчестер Сити» жамоаси номидан Абдуқодир Ҳусанов ва бутун Ўзбекистон футбол жамоасига табриклар йўллаймиз!", — дейилади "Манчестер Сити" расмий сайтида эълон қилинган табрик матнида.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 06.06.2025 07:28.
Ўқилди: 3353 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 9 | 20 |
2 | Ўзбекистон | 9 | 18 |
3 | БАА | 9 | 14 |
4 | Қатар | 9 | 13 |
5 | Қирғизистон | 9 | 7 |
6 | КХДР | 9 | 3 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 9 | 19 |
2 | Иордания | 9 | 16 |
3 | Ироқ | 9 | 12 |
4 | Уммон | 9 | 10 |
5 | Фаластин | 9 | 9 |
6 | Кувайт | 9 | 5 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 9 | 20 |
2 | Австралия | 9 | 16 |
3 | Саудия Арабистони | 9 | 13 |
4 | Индонезия | 9 | 12 |
5 | Баҳрайн | 9 | 6 |
6 | Хитой | 9 | 6 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Австралия | 1-0 | Япония |
9-тур | Индонезия | 1-0 | Хитой |
9-тур | БАА | 0-0 | Ўзбекистон |
9-тур | Баҳрайн | 0-2 | Саудия Арабистони |
9-тур | Уммон | 0-3 | Иордания |
9-тур | КХДР | 2-2 | Қирғизистон |
9-тур | Қатар | 1-0 | Эрон |
9-тур | Ироқ | 0-2 | Жанубий Корея |
9-тур | Кувайт | 0-2 | Фаластин |