-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Британиялик журналист Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўзига хос жиҳатига эътибор қаратди
Баҳо: +1Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
Британиянинг "The Guardian" нашри журналисти Жон Дюрден Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўзига хос йўлини таъкидлади.
Ҳал қилувчи ўйинда Ўзбекистон БАА терма жамоасига қарши дуранг ўйнади ва шу тариқа 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган мундиалга йўлланмани муддатидан олдин қўлга киритди.
— Бугунги кунда кўплаб мамлакатлар жаҳон чемпионатида қатнашиш орзусини амалга ошириш учун футболчиларни натурализация қилиш йўлига ўтяпти — масалан, БАА термасининг асосий таркибидаги футболчиларнинг аксарияти ушбу давлатда туғилмаган. Ўзбекистон эса бутунлай бошқа йўлни танлади: миллий терма жамоа миллий руҳ ва клуб муҳитини ўзида уйғунлаштирган.
Яқин йилларда ёшлар ўртасидаги Осиё мусобақаларида қўлга киритилган муваффақиятлар тасодиф эмас. Сўнгги ўн йилликда мамлакат футболни ривожлантиришга анча вақт ва маблағ сарфлади. Бу жараёнда юқори даражадаги қўллаб-қувватлаш ҳам бўлди: спорт иншоотлари қурилди ёки янгиланди, мураббийлар тайёрланди, футболчилар учун имкониятлар яратилди. 2021 йилда ёш истеъдодлар учун ташкил этилган Олий лига клуби — “Олимпик Тошкент” клуби ҳам бу борада катта роль ўйнади.
Бу клубни ўтган ёзгача бошқарган ким? Кападзе. У 2022 ва 2024 йилларда 23 ёшгача бўлган термани Осиё финалига олиб борди ва Олимпиадада илк марта иштирок этиш шарафига эришди. Парижда фақат бир очко тўплашди, аммо Испания ва Мисрга минимал фарқ билан ютқазишди. Икки ой олдин U-17 жамоа Осиё чемпиони бўлди. 2023 йилда эса U-20 терма жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиқди.
Солиштирганда, АҚШ, Канада ва Мексикадаги Жаҳон чемпионатида қандай иштирок этишлари бугунги куннинг саволи эмас. Ҳозир янги даврни қарши олиш вақти келди", — дейилади мақолада.Манба: https://www.theguardian.com/.Киритилган сана: 10.06.2025 12:23.
Ўқилди: 6215 марта.
Билдирилган фикрлар: 12 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |