-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 06.07.2025 01:00 Реал Мадрид 3 - 2 Боруссия Д Суперлига 06.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 0 Навбаҳор Суперлига 06.07.2025 20:00 Динамо 2 - 2 Насаф Суперлига 07.07.2025 20:00 Нефтчи - Хоразм -
Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасига йўл олмоқда — манба
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Легионерларимиз » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2025/26 йилги мавсум Туркия Суперлигасида тўп суриши мумкин. Туркиянинг "Газетаарена" нашри хабарига кўра, 29 ёшли футболчига Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбада таъкидланишича, Шомуродовни Туркиянинг бошқа номдор клублари — “Галатасарой”, “Фенербаҳче”, “Бешиктош” ва “Трабзонспор” ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Аммо айнан “Башакшеҳир” ўзбекистонлик футболчи билан шартнома имзолашга энг яқин турибди.
Туркиялик инсайдернинг маълум қилишича, футболчи “Башакшеҳир”нинг таклифини ижобий қабул қилган:
"Шомуродов ҳақида биласизлар, ўтган йиллар давомида унинг номи “Галатасарой” билан кўп боғланган эди. Ҳозир эса “Башакшеҳир” унга расмий таклиф юборди ва уни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. Учрашув ҳам бўлиб ўтди. Футболчи таклифга яхши муносабатда бўлган ва Туркияда тўп суришга ҳам ижобий қараяпти", дейди инсайдер Sporte Digitale нашрига берган интервьюсида.
Маълумотларга кўра, “Рома” ёзги трансфер ойнасида Шомуродовни сотишга қарор қилган, чунки унинг шартномаси келаси мавсум якунланади ва клуб унинг сотувидан максимал фойда кўришни мақсад қилмоқда.
Аввалроқ футболчига MLS’даги бир қатор клублар ҳам қизиқиш билдираётгани ҳамда номи ошкор қилинмаган жамоанинг Шомуродов учун таклиф юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Шомуродов 2024/25 йилги мавсумда “Рома” сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 19.06.2025 14:38.
Ўқилди: 5522 марта.
Билдирилган фикрлар: 11 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Динамо | 15 | 29 |
3 | Бунёдкор | 15 | 27 |
4 | Нефтчи | 14 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 14 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |