-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Волейбол: “Ички ишлар вазири кубоги” соҳиблари аниқланди
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » волейбол
Рукн: Янгиликлар
Мамлакатимизда иқтидорли ёш спортчиларни саралаш, танлаш ва оммавий спортни ривожлантиришга йўналтирилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган тизимли мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилмоқда.
Волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг аёллар ва ўғил болалар ўртасида Тошкент ва Фарғонада ўтказилган республика босқичи мусобақалари ҳақиқий спорт байрами кўринишини олди.
Пойтахтимизда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида волейбол бўйича "Ички ишлар вазири кубоги" нинг ўғил болалар ўртасидаги 16-21 ва 22-30 ёш тоифасидаги ўйинлар сарҳисобига кўра, ҳар икки ёш тоифасида Тошкент жамоалари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. 16-21 ёшлилар орасида совринли ўринлар Фарғона ва Сурхондарё вилояти вакилларига насиб этган бўлса, 22-30 ёшлилар ўртасида Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилояти жамоалари 2 ва 3-ўринларни эгаллади.
Аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса 16-21 ёшли қизлар жамоалари ўртасидаги ўйинларда фарғоналик волейболчи қизлар энг юқори ўринни банд этди. Кейинги поғоналардан Бухоро ва Самарқанд вилояти вакиллари жой олди. 22-30 ёш тоифасида эса Навоий, Андижон,Фарғона вилоятлари жамоалари совринли ўринлар соҳиби бўлишди.
– Ҳар икки ҳудудларда ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Ички ишлар вазири кубоги” ўйинлари натижасида бир қатор иқтидорли ёшлар кашф этилди. Улар келгусида терма жамоаларга жалб этилиши кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, бундай оммавий мусобақалар орқали мураббий ва мутахассисларнинг иш тажрибаси, маҳорати ортди, – дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов.
Мусобақалар сўнгида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимларида Спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Файзиев, Фарғона ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармалари мутасаддилари иштирок этди.
Манба: uza.uz.Киритилган сана: 22.06.2025 20:39.
Ўқилди: 906 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |