-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди.
Ушбу семинарда 24 нафар аёл ҳакам – 8 нафар бош ҳакам, 11 нафар ёрдамчи ҳакам ва 5 нафар "Ҳакамлар академияси" тингловчилари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи витсе-президенти Равшан Эрматов аёл ҳакамларнинг футболдаги ўрни тобора кучайиб бораётганини таъкидлади. У ҳар бир ҳакам ўз устида доимий ишлаши, чет тилларини ўрганиши лозимлигини таъкидлади. Шунда улар замонавий ҳакам сифатида шаклланиши мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, семинарда иштирок этаётган ҳакамлар ФИФА инструкторлари Родзали Якуб Муҳаммад, Али Траифи ва россиялик тажрибали аёл ҳакам Анастасия Пустовойтова томонидан берилаётган тавсияларни диққат билан тинглаши, фаол қатнашиши ва саволлар орқали ўз малакаларини ошириб бориши муҳимлиги айтиб ўтилди. Равшан Эрматов барча иштирокчиларга семинар давомида омад тилади.
ЎФА техник директори Ги Киала семинар орқали ҳакамлар назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириб, келгусида миллий ва халқаро майдонларда фаол иштирок этишларига ишонч билдирди.
Родзали Якуб Муҳаммад ва Анастасия Пустовойтова семинар қатнашчиларига муваффақият тилади. Шунингдек, иштирокчиларга ўз билим, тажриба ва кўникмалари асосида тавсиялар беришини таъкидлаб ўтди.
Семинар давомида ҳакамлар учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, ФИФА инструкторлари Али Траифи ва Анастасия Пустовойтова томонидан "Ҳакамлар академияси"да таҳсил олаётган ёш ҳакамларга ҳакамлик фаолиятининг асосий тамойиллари бўйича маърузалар ўқиб берилади.
Маълумот учун, семинар 30 июнга қадар давом этади.
Киритилган сана: 26.06.2025 16:29.
Ўқилди: 298 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |