-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
ЎФФ ва ОФК вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
Бугун, ОФК қароргоҳида Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футзал федерацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Осиё Футбол Конфедерациясининг футзал ва соҳил футболини ривожлантириш техник Департаменти раҳбари Такахиро Комори, Футбол операциялари Департаменти Мусобақалар ва футбол тадбирлари бўлими раҳбари Раймонд Бхаскаран, футзал ва пляж футболини ривожлантириш техник Департаменти маъмурий ходими Азиз Кифах, ЎФФ бош котиби Баходир Маматназаров ҳамда ЎФФ халқаро алоқалар ва маркетинг бўлими бошлиғи Ғайрат Азизходжаев иштирок этди.
Учрашув иштирокчилари ҳар иккала томон манфаатларига мос стратегик йўналишлар ҳамда истиқболли режалар бўйича фикр алмашдилар.
ЎФФ бош котиби Ўзбекистонда футзални янада оммалаштириш, терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги иштироки ҳамда натижаларини янада яхшилаш, шунингдек, аёллар футзали, соҳил футболи тараққиёти йўлида ташланаётган янги одимлар ҳақида тўхталди. Ўз навбатида ички чемпионат савиайсини ошириш, клублар инфратузулмасини мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган истиқболли ёшларга барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар, ЎФФ нинг Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги билан мамлакат футзали тараққиёти йўлидаги доимий ҳамкорлиги, бунёдкорлик ишлари бўйича маълумот берди.
Ушрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатда спортни, жумладан футболни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилаётгани, бунинг натижаси ўлароқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси мамлакат футболи тарихида биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганини таъкидлаб ўтишди. ОФКнинг футзал ва соҳил футболини ривожлантириш техник Департаменти Бекзод Маматқулов бошчилигида янги ташкил этилган Ўзбекистон футзал федератсияси фаолиятини катта қизиқиш ва синчковлик билан кузатиб бораётганини, мазкур турни Ўзбекистонда янада ривожлантириш ва оммалаштириш борасида доимий ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидлашди. Бу йўлда қитъа футболи мутасаддилари Ўзбекистон футзал федератсияси билан ҳамкорликда турли даражадаги ўқув-машғулот йиғинлари, мусобақалар, семинарлар ва мураббийларни малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш борасида маслаҳатлашиб олинди.
Жумладан, Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ва Ўзбекистон футзал федерацияси (ЎФФ) вакиллари 2025 йил октябрь ойида фитнес ҳамда дарвозабонлар мураббийлари учун малака ошириш курсларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди ва ушбу ташаббусни яқин вақт ичида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Мулоқот давомида, ЎФФ вакиллари Ўзбекистоннинг эркаклар ўртасидаги навбатдаги Осиё Кубогини қабул қилишга тайёрлиги, бу борада тез орада расмий ариза тақдим этилишини маълум қилишди. Конфедерация масъуллари билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қилишди.
Бундан ташқари клублар ўртасидаги Осиё Чемпионлар Лигасини қайта тиклаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу мусобақани 2027 йилда ташкил этиш режалаштирилаётгани ва зарурат туғилган тақдирда, Ўзбекистон уни қабул қилишга тайёрлиги билдирилди. ОФК вакиллари мазкур масала юзасида Ўзбекистондан ташқари Эрон, Япония ва Таиланд каби қитъанинг етакчи футзал мамлакатлари ҳам бефарқ эмаслигини, ОФК тез орада бир тўхтамга келишини таъкидлашди.
Учрашув сўнгида ЎФФ бош котиби ОФК футзал ва соҳил футболини ривожлантириш техник Департаменти раҳбари Такахиро Коморига Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти номидан эсдалик совғасини топширди. Дўстона руҳда ўтган учрашув якунида ОФК вакиллари Ўзбекистонда футзални ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар учун ЎФФ раҳбариятига ташаккур изҳор этиб, бу йўлда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилашди.
Киритилган сана: 26.06.2025 18:08.
Ўқилди: 513 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |