-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Шахматчи Гарри Каспаров давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганликда айбланмоқда
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Кирманг
Рукн: Янгиликлар
Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Жанубий Суданда давлат тўнтаришини тайёрлаш ва қурол савдосига алоқадорликда айбланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, гроссмейстер Жанубий Судан давлатида ҳокимиятни ағдариш учун мўлжалланган қуролларни харид қилишга алоқадор бўлган.
Нашр маълумотларига кўра, у жанубий суданлик инқилобчи Питер Ажакни Уолл-стрит молиячиси Роберт Гранери билан учраштириб, натижада Калашников автоматлари, гранаталар ва Stinger зенит-ракета тизимлари учун етти миллион доллар ажратилишига эришган.
Журналистлар Каспаровдан ушбу маълумотларни шарҳлашни сўрашган. У эса қуролли давлат тўнтаришига уринишга алоқаси йўқлигини таъкидлаган.
“Менинг обрўйим ва тамойилларим аниқ ва ўзгармасдир. Мен ҳаётимнинг катта қисмини фуқаролик ҳуқуқлари учун кураш ва бутун дунё бўйлаб демократияни тарғиб қилишга бағишлаганман”, деди Гарри Каспаров.
Гарри Каспаров — СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони.У 2005 йилда шахматчилик фаолиятини якунлаган. Шундан буён сиёсат билан шуғулланади.
Россия Адлия вазирлиги 2022 йилда Каспаровни хорижий агент вазифасини бажарувчи жисмоний шахслар рўйхатига киритган. Хорижий молиялаштириш манбалари сифатида Украина ва Human Rights Foundation ташкилоти кўрсатилган.
2024 йил март ойида Каспаров “Росфинмониторинг”нинг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган. Бу сафар у экстремистик фаолият ёки терроризмга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган шахслар ва ташкилотлар рўйхатига қўшилган. 24 апрелда эса Коми суди Гарри Каспаровни сиртдан қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарган. Суд ҳукмига кўра, у террорчилик жамиятини тузганликда, унга раҳбарлик қилганликда, террорчилик фаолиятини молиялаштирганликда ва уни оммавий оқлаганликда айбланган.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 27.06.2025 00:01.
Ўқилди: 1119 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |