-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
Суперлига. Қаршида марказий ўйин, “Динамо” учун Қўқонда яна бир синов кутмоқда
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Cуперлигада 14-тур ўйинлари давом эттирилади. Бугун турнинг марказий баҳси Қаршида бўлиб ўтади.
"Қўқон 1912" - "Динамо"
Бу ўйин ҳам қизиқарли кечади. Ҳар ҳолда мезбонлар мағлубиятлар кўчасидан чиқиб кета олмаяпти. “Насаф”, “Пахтакор”, ОКМК, “Машъал”га ютқазиб қўйди. Ўзбекистон кубогида “Бунёдкор”га имконият бой берилди. Қисқаси, жамоанинг ишлари ҳозирча яхши эмас. Бугун яна ютқазадиган бўлса, мураббийлар штабида ўзгаришлар кузатилса керак. Ҳар ҳолда жамоа ишқибозлари ҳозирги натижалардан хурсанд эмас.
Ўтган турда мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилган “Динамо”да ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Самарқандликлар биргина омадсизликдан тушкунликка тушиб қолмаса керак. Вадим Абрамов яхши мутахассис ва қийин ҳолатда ҳам жамоани вазиятдан олиб чиқиб кета олишини ҳамма яхши билади. Бугунги ўйинда самарқандликлар бироз устунликка эга. Қолганини вақт кўрсатади.
"Насаф" - "Пахтакор"
Турнинг балки энг камида биринчи давранинг энг марказий ўйинларидан бири. Амалдаги чемпион ва пешқадам "Насаф"да ишлар беш. Пастдагиларнинг қоқилиши эвазига жадвалда ҳам 6 очколик тафовут юзага келди. “Пахтакор” қанчалик ноқулай рақиб бўлмасин, “аждарлар” бугун ғалаба қозониш учун майдонга тушади. Қолаверса, Ўзбекистон кубогида 6-3 ҳисобидаги мағлубият учун қасос олишга ҳаракат қилади. Яна бир факт шуки, Бердиев шогирдлари ўша мағлубиятдан сўнг ҳали мағлубиятга учрганича йўқ.
"Пахтакор" секин-асталик билан ўзига келяпти. Тожиев мураббийликка тайинланганидан кейин охирги 6 баҳсда фақат 1 дуранг қайд этилди. Қолган ўйинларда “шерлар” яхши ва мазмунли ўйин кўрсатиб, турнир жадвалидаги ҳолатини ҳам яхшилаб олишди. Қисқаси, Қаршида драматик жанг кечишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Қолганини тез орада билиб оламиз.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 27.06.2025 18:37.
Ўқилди: 957 марта.
Билдирилган фикрлар: 5 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |