-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
Суперлига. Наманганда драматик ўйин, аламзада “Нефтчи” Навоийда меҳмон бўлади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Суперлига 14-тур ўйинлари давом этади. Бугун тур доирасида Наманган ва Навоийдаги беллашувлар ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлади.
"Навбаҳор" - "Машъал"
Сергей Лушан шогирдлари охирги турларга келиб жуда яхши ўйнаяпти. Айтайлик, 6 баҳснинг 5тасида ғалаба қозонди. Қаршида "Насаф"гина қийинчилик билан "лочинлар"ни енга олди. Ўйин томонлама ютқазмаганди. Жиянов, Ўринбоев ва Одилов каби етакчилар жамоанинг муҳим фигурасига айланишди.
"Машъал" ҳозирча барқарорликни топа олмаяпти. Шунинг учун ҳам клуб жадвалда 9-ўринда боряпти. Аммо муборакликлар Фарғона жамоаларини енгмоқда. Суперлигадада “Қўқон-1912”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Кейинчалик Ўзбекистон кубогида “Нефтчи”ни ҳам турнирдан чиқариб юборди. Кўрамиз, энди Наманган жамоасига қарши нима каромат таклиф қилишаркан.
"Қизилқум" - "Нефтчи"
Навоийликлар кетма кет иккинчи йилдирки, Ўзбекистон кубогида иштирок этмасликка қарор қилди. “Сўғдиёна”га қарши кечадиган баҳсга ҳам эътибор қаратмади ва ёшларга имконият берилди. Лазаревич кетганидан сўнг вақтинчалик Акмал Рустамов бошқармоқда. Янги бош мураббий тез орада келиши айтилмоқда. “Нефтчи”га қарши осон бўлмаслиги аниқ.
Кубокдаги курашни тўхтатган фарғоналиклар бор эътиборини Суперлигага қаратади. Қўшимчасига, кубокдаги мағлубият ҳам фарғоналиклар устозининг курсисини яхшигина қимирлатди. Энди олдиндаги ўйинларга диққат билан эътибор беради ва ғалабадан бошқаси учун ўйнамайди. Тўғри, клуб ҳозир жадвалда 4-поғонада бормоқда. Бироқ, чемпионликдан бошқа натижа ҳокимликни ҳам, мухлисларни ҳам рози қилмаслиги аниқ. Бу турдаги ўйинга қайтсак, "Нефтчи" Навоийда қийин баҳсда ғалабани тортиб олса керак.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 28.06.2025 13:50.
Ўқилди: 976 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |