-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
Суперлига. Бошкович собиқ жамоасига қарши, Самарқандда аутсайдерлар тўқнашуви
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Юртимиз бўйлаб Суперлига 14-тур ўйинлари давом этмоқда. Бугун ҳам Тошкент ва Самарқандда навбатдаги қарама-қаршиликлар мухлислар диққат марказида бўлади.
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"
“Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, "қалдирғоч"лар секинлик билан бўлса-да, "рельсга тушиб" олаётгандек. Охирги икки ўйинда муҳим ғалабалар қўлга киритилди. Бири кубокда, бири лигада. Қисқаси, Зейтуллаев шогирдлари ўзларига кела бошлаяпти. Турнинг қолган икки ўйинида қандай натижа кўрсатиши ҳам кўпчиликни диққат марказида бўлади.
"Сўғдиёна" эса сешанба кунги ғалабаси орқали Ўзбекистон кубогида муваффақиятга эришди. Бу ғалаба ҳам жамоага ёрдам берса керак. Чунки жиззахликларнинг руҳиятига ижобий таъсир қилса керак.Бу жамоа руҳиятига ижобий таъсир кўрсатиши табиий. Бошкович собиқ жамоасига қарши нима совға тайёрлай олиши ҳам қизиқ.
Қисқаси, яхши ўйин бўлади. Бироз устунлик “Бунёдкор” томонида бўлиши мумкин. Аммо қолганини вақт кўрсатади.
"Бухоро" - "Шўртан"
Самарқандда аутсайдерлар тўқнашуви ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши табиий. Жадвалда мос равишда 15-16-поғоналарда жойлашишган. "Бухоро”да яхши кайфиятда “Шўртан”га тайёргарлик кўрди. Чунки чоршанба куни кубокда сенсацион тарзда ОКМКни доғда қолдирганди. "Шўртан" эса 4-1 ҳисобида "Арал"ни енга олган. Бу томондан иккала жамоада ҳам ишлар жойида. Қисқаси, иккиси ҳам чорак финалга йўл олган. Бу қарама-қаршиликда кичик устунлик фоизларда 55/45 "Бухоро" фойдасига.
Кўрамиз, қайси клуб мавсумдаги 3-ғалабасига эришаркан, ёки муроса кўчасини танлаб, дуранглар сонини 4 тага етказишармикан.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 29.06.2025 09:45.
Ўқилди: 1004 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |