-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Тошкентда "Иқтидорли мураббийлар" конференциясига старт берилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан "Иқтидорли мураббийлар" конференциясининг дастлабки кунидан ўрин олган муҳим тадбирлар бўлиб ўтди. Ушбу конференция футболда мураббийлар таълими сифатини ошириш, уларнинг малакасини замон талаблари асосида ривожлантириш ва селекция тизимини такомиллаштиришга қаратилган.
Тадбирда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган болалар футболи ҳамда клублар мураббийлари иштирок этишиб, болалар-ўсмирлар ва ёшлар футболида мураббийликдаги замонавий тенденциялар юзасидан фикр алмашмоқдалар.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов очилиш маросимида футболни ривожлантиришда таълимнинг, айниқса мураббийлар таълимининг ўрни, улар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш ва илмий асосланган ёндашув зарурлиги ҳақида тўхталди.
Мураббий — футболдаги энг муҳим шахслардан бири. У нафақат машғулот ўтказувчи, балки кучли психолог ва тарбиячи ҳам бўлиши керак. Мураббийлар доимий изланиши, билимларини ошириб бориши, ўз ишига илм ва таҳлил билан ёндашишини бугунги кун футболи талаб қиляпти. Бугунги кунда футболимизда эришилаётган ютуқлар ортида айнан сифатли мураббийлар таълими ётади. Сўнгги йилларда ҳудудий академиялар фаолияти қайтадан кўриб чиқилди, "Фоотбалл for Schools" лойиҳаси 1500 дан ортиқ мактабларга кириб борди, ҳудудлардаги жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийларини бепул ўқитиш тизимлари йўлга қўйилди. Бироқ олдимизда ҳали катта вазифалар турибди. Тез орада фойдаланишга топшириладиган Миллий футбол марказида мураббийлар учун замонавий ўқув-услубий шароитлар яратилади. Бу эса профессионал футболчиларни етиштиришда муҳим замин бўлади.
Ишонамизки, Сизлар ҳам ҳақиқий профессионал мутахассис бўлиб, ўзбек футболи ривожига доимий ҳисса қўшиб борасизлар" — деди Равшан Эрматов.
Конференцияда ЎФА техник директори Ги Киала футболчиларнинг босқичма-босқич тайёрланиши, рақамли технологиялардан фойдаланиш ва психологик ҳамда жисмоний тайёргарлик масалаларига тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе, U-17 терма жамоаси устози Исломбек Исмоилов ва "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан ўз тажрибалари билан бўлишишди.
Киритилган сана: 30.06.2025 13:40.
Ўқилди: 257 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |