-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити 3 - 4 Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Франция футболчилар касаба уюшмаси ФИФА ва Инфантинони клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун кескин танқид қилди
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Бошқа расмий турнирлар » Клублар ўртасида ЖЧ
Рукн: Янгиликлар
Франция футболчилар касаба уюшмалари миллий уюшмаси (UNFP) АҚШда бўлиб ўтаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва ФИФА президенти Жанни Инфантинони кескин танқид қилди.
Айни пайтда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати янги форматда АҚШда ўтказилмоқда. Мусобақа 14 июнь куни старт олган ва 13 июлда якунига етади.
«Фил суягидан бўлган минорасидан ФИФА раҳбари халқаро тақвим етакчи футболчиларга қандай тақдир тайёрлагани ҳақида ўйламайди. Унинг “шахсий” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати эса бу қонли жангга дарҳол барҳам бериш зарурлигини яна бир бор исботламоқда. У футболчиларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғини қўшимча долларлар учун инкор этади, шу билан бирга, бутун дунёда футболчиларга мавсум олдидан мажбурий уч ҳафталик дам олишни кафолатловчи келишувларга жиддий қарамайди ва уларни инкор қилади.
Бу эса Европа судининг ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган талабларига қарамай амалга оширилмоқда. Суд ФИФАдан ўзининг яккаҳокимлик сиёсатидан воз кечишни ва қарор қабул қилиш жараёнига футболчилар, мураббийлар, шифокорлар ва клубларни жалб этишни талаб қилган эди. Аммо бугунги кунда улар фақатгина тайёр қарорлар олдида қолмоқда.
Уни “ПСЖ” жорий мавсумдаги 62-ўйинини якшанба куни ўтказгани ҳам қизиқтирмайди, шу пайтда Лига 1нинг тўртта клуби аллақачон 2025/26 йилги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборган. Франция чемпиони ўз қарорини ҳимоя қилишга уриниб кўрди, аммо ички тақвимга ўзгартириш киритиш бўйича энди ҳеч қандай умид қолмаган.
Тасаввур қилинг, “ПСЖ” Нью-Йоркда ўтадиган жорий клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида мавсумдаги 65-ўйинини ўтказади. Унда Луис Энрикеда чемпионат бошланишигача жамоани тайёрлаш учун бор-йўғи икки ҳафта вақт қолади. Жаноб Инфантино, бунга нима дейсиз?» — дейилади UNFP сайтида эълон қилинган баёнотда.Манба: championat.com.Киритилган сана: 30.06.2025 20:51.
Ўқилди: 691 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |