-
-
-
Суперлига 03.07.2025 20:00 Шўртан 1 - 2 Қизилқум Суперлига 04.07.2025 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912 Суперлига 04.07.2025 20:00 Сурхон - Бухоро Суперлига 05.07.2025 20:00 Андижон - Бунёдкор Суперлига 05.07.2025 20:00 Машъал - ОКМК -
Гандболчи ёшларимиз иккита халқаро турнирда қатнашади
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » гандбол
Рукн: Янгиликлар
Июль ойининг илк кунлари мамлакатимиз гандболчилари учун халқаро мусобақаларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Уларнинг иккитаси Европа мамлакатларида ташкил этилаётгани эътиборли. Жорий йилнинг 4-16 июль кунлари Италиянинг Терамо шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида “52th Interamnia World Cup” мусобақаси бўлиб ўтади.
52-бор ташкил этилаётган мазкур жаҳон кубогида 40 га яқин мамлакатнинг терма жамоалари қаторида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.
Айтиш лозим, ўтган йилги жаҳон кубогида Ўзбекистон U-18 ўсмирлар жамоамиз ўз ёш тоифасида қатнашган 17 та жамоа орасида кумуш медалга эга чиққан эди. Ўшанда ёш гандболчиларимиз Польша, Франция, Хитой Тайпейи, Ливия, Италия, Жазоир каби мамлакатларнинг терма жамоалари билан баҳс олиб борган.
Куни кеча мамлакатимиз гандболчилар жамоаси Италияга жўнаб кетди.
2008-2009 йилларда туғилган гандболчи қизлардан иборат Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Францияда ўтадиган “Paris World Games” ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Шу йилнинг 7-12 июль кунлари Париж шаҳрида ўтадиган гандбол мусобақаларида иштирок этадиган терма жамоамиз аъзолари айни кунларда тажрибали мураббийлар Улуғбек Икромов, Зинаида Пенькова, Акромали Янгибоев ва Заҳро Аллаярова қўл остида ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда.
Киритилган сана: 01.07.2025 20:02.
Ўқилди: 311 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Машъал | 14 | 15 |
12 | Хоразм | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
15-тур | Сўғдиёна | - | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | - | Бухоро |
15-тур | Андижон | - | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | - | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | - | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | - | Насаф |
15-тур | Нефтчи | - | Хоразм |