-
-
-
Ўзбекистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Президент Олимпиадаси” ўтказилади
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
Президент қарорига кўра, 2025 йилдан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари шаклида ўтказиб бориш тизими йўлга қўйилади.
Ушбу спорт мусобақаларда ёшларни спорт билан доимий шуғуллантириш хизматини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари иштирок этади.
Мусобақаларнинг республика финал босқичи ҳар йили Олимпия шаҳарчасида “Президент Олимпиадаси” сифатида ўтказилади.
Мусобақаларнинг республика босқичида сараланган спортчилар қуйидаги спорт-таълим ташкилотларига миллий терма жамоаларга захира сифатида тайёрлаш учун йўналтириб борилади:
2-ўринларни қўлга киритган спортчилар — Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига;
3-ўринни қўлга киритган спортчилар — ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига.
Ўзбекистонда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилиши ҳақида 2025 йилнинг февралида ўтказилган видеоселектор йиғилишида эълон қилинганди.
Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10—20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этиши қайд этилган. Мусобақа ғолиблари уй, автомобил каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Манба: www.daryo.uz.Киритилган сана: 09.07.2025 11:25.
Ўқилди: 386 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |