-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 13.07.2025 23:59 Челси - ПСЖ -
“Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун”. “Кристал Пэлас” раҳбари жамоасининг Европа лигасидан четлатилишига изоҳ берди
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Европа лигаси » Саралаш плей-оффлари
Рукн: Янгиликлар
Англиянинг “Кристал Пэлас” жамоаси 2025/26 йилги мавсумда Европа Лигаси мусобақасида иштирок эта олмайди. Клуб Англия Кубогидаги ғалабаси туфайли Еврокубок йўлланмасини қўлга киритган эди, бироқ УЕФА уни мусобақадан четлатди. Бунга сабаб — клуб эгаси Жон Текторнинг яна бир жамоаси, Франциянинг “Лион” клуби ҳам Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритгани бўлди.
УЕФА қоидаларига кўра, битта эгага тегишли икки клуб бир мусобақада қатнаша олмайди. Натижада, “Лион” мусобақада иштирок этади, “Кристал Пэлас” эса турнирда қатнаша олмайди. Уларнинг ўрнини “Ноттингем Форест” эгаллайди.
Клуб бошқаруви раиси Стив Периш УЕФА қароридан норозилигини қуйидагича изоҳлади:
"Албатта, бу қарордан жуда хафа бўлдик. Энг аввало, бизнинг мухлисларимиз учун ёмон хабар. Кубокни ютдик — клуб тарихидаги илк соврин. Аммо бу худди лотереяни ютиб, мукофотни олишга борганда бўш қўл билан қайтган билан баробар. Ўйинчилар, мураббийлар ва бутун клуб ходимлари учун ачинаман. Бу футбол учун қора кун. Кўпчилик тушунади: биз бу йўлланмани ҳалол меҳнат билан қўлга киритдик, бироқ бошқа сабаб билан ундан бизни маҳрум қилдилар — бу мантиқсизлик. Апелляция киритишни режалаштиряпмиз".
Эслатиб ўтамиз, “Лион” сўнгги пайтларда молиявий муаммолар туфайли Лига 1 мусобақасидан четлатилишга яқин турган эди. Аммо улар апелляция бериб, кейинги мавсум ҳам Франция чемпионатида иштирок этиш учун рухсат олган эди. “Кристал Пэлас” эса УЕФА қарорига биноан Конференциялар Лигасида қатнашади.Манба: daryo.uz.Киритилган сана: 12.07.2025 15:43.
Ўқилди: 610 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |