-
-
-
Суперлига 14.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 0 Шўртан Суперлига 14.06.2025 20:00 Бунёдкор 1 - 1 Пахтакор Суперлига 14.06.2025 20:00 Қизилқум 0 - 0 Сўғдиёна Суперлига 15.06.2025 20:00 Сурхон - Нефтчи Суперлига 15.06.2025 20:00 Насаф - Навбаҳор Суперлига 15.06.2025 20:00 Хоразм - Динамо -
Оқтепада футболчилар ва хонандалар учрашуви ўтказилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Фан клублар » Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
Куни-кеча Пойтахтимизнинг Чилинзор тумани, “Оқтепа” маҳалласида шоу-бизнес вакиллари ҳамда Оқтепалик йигитлар ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Хонандалардан ташкил топган “Тинғир-тинғир” ҳамда Оқтепалик спортчиларидан тузилган “Оқтепа”нинг ўйини қизғин тўқнашувларга бой ўтди. “Тинғир-тинғир” жамоасида “Зарба”, “Арсенал”, “Манго”, “Уммон” ва “Беном” гуруҳининг хонандалари тўп суришди.
Буни қаранки хонандаларимиз ҳам тузиккина футболчи экан. Бунга ўйинни кузата туриб амин бўлдик. Аввалига, барчадан олдин келган “Зарба”, “Манго” ва “Арсенал” гуруҳининг йигитлари ўйинга кечикаётган “Уммон” ва “Беном”дан бироз хафа бўлишди. 21:00 да бошланиши керак бўлган ўйин кечикиб 21:50 да старт олди. Учрашувнинг илк дақиқаларида “Тинғир-тинғир” жамоаси голларни кетма-кетликда ўтказиб юборди.
“Оқтепа”нинг тезкор ҳужумларига қарши чиқишга ғайрат билан киришган хонандалар жамоаси ҳам голлар муаллифига айлана бошлади. Шундай қилиб, қизғин тўқнашув ва бахсларга бой тарзда ўтган учрашув 6-5 ҳисобида “Тинғир-тинғир” жамоасининг ғалабаси билан ниҳояланди. Ўйинда “Арсенал” гуруҳининг йигитлари чиройли ўйин кўрсатиш билан бирга кўпгина голлар муаллифи ҳам бўлишди. Қойил биз бу хонандаларни фақатгина ширали овоз соҳиби, яъни хонанда сифатида яхши билар эдик. Мазкур учрашувдан сўнг хонандаларимиз ҳам яхшигина спортчи эканлигини намойиш этишди.
Улар хайрлашишар экан худди мана шу каби ўйинларни тез-тез ўтказиб туришни анъана сифатида давом эттириш лозимлиги хусусида келишиб олдилар. “Манго” гуруҳининг продюссери Қобил таъкидлаганидек, бундай ўйинлар хонандаларимиз учун янгича ижод завқини беради.
Дарвоқе, кейинги учрашув ҳам тез кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу гал бўлиб ўтган футбол ўйнини ҳам айнан Қобил ташкиллаштирган. Кейинги сафар нафақат гуруҳ хонандалари, балки яккахон хонанда ва актёрлар ҳам жалб этилади.
Манба: www.popcorn.uz.Киритилган сана: 21.03.2014 12:43.
Ўқилди: 5266 марта.
Билдирилган фикрлар: 5 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 11 | 25 |
2 | ОКМК | 12 | 24 |
3 | Динамо | 10 | 22 |
4 | Навбаҳор | 11 | 20 |
5 | Пахтакор | 12 | 19 |
6 | Нефтчи | 10 | 19 |
7 | Бунёдкор | 12 | 18 |
8 | Машъал | 12 | 15 |
9 | Хоразм | 11 | 14 |
10 | Андижон | 12 | 13 |
11 | Сурхон | 11 | 13 |
12 | Қизилқум | 12 | 12 |
13 | Қўқон-1912 | 12 | 12 |
14 | Сўғдиёна | 12 | 10 |
15 | Бухоро | 12 | 9 |
16 | Шўртан | 12 | 6 |
Ўтган ўйинлар
12-тур | Бухоро | 1-1 | Андижон |
12-тур | Қўқон-1912 | 0-4 | Машъал |
12-тур | ОКМК | 0-0 | Шўртан |
12-тур | Бунёдкор | 1-1 | Пахтакор |
12-тур | Қизилқум | 0-0 | Сўғдиёна |
Навбатдаги ўйинлар
12-тур | Сурхон | - | Нефтчи |
12-тур | Насаф | - | Навбаҳор |
12-тур | Хоразм | - | Динамо |