-
-
-
Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби октябрда Ироқ билан ўйнайди
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Терма жамоалар » Хитой
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби - Хитой терма жамоаси 15 октябрь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу хақда ФИФА расмий сайти эълон қилди.
Таъкидлаш жоиз, Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси октябрь ойида Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган эди, аммо Таиландга қарши учрашув ноъамалум сабабларга кўра қолдирилди ва Таиланда ўрнига Ироқ терма жамоаси октябрда Хитойга рақиб бўлади. Маълумот учун, Ироқ терма жамоасига қарши ўйиндан олдин Ален Перрен шогирдлари 4 ва 9 сентябрь кунлари Пекинда Кувайт ва Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар. Бундан аввалроқ, Хитой миллий терма жамоаси июнь ойида ўз майдонида учта ўртоқлик учрашувини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Таъкидлаш жоиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ОК-2015 финал босқичига тайёргарликни бошлаб юборган ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.
Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.Манба: the-uff.com.Киритилган сана: 15.07.2014 12:17.
Ўқилди: 6025 марта.
Билдирилган фикрлар: 1 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 15 | 33 |
2 | Нефтчи | 15 | 30 |
3 | Динамо | 15 | 29 |
4 | Бунёдкор | 15 | 27 |
5 | ОКМК | 15 | 27 |
6 | Пахтакор | 15 | 26 |
7 | Навбаҳор | 15 | 26 |
8 | Сурхон | 15 | 18 |
9 | Андижон | 15 | 17 |
10 | Қизилқум | 15 | 17 |
11 | Сўғдиёна | 15 | 16 |
12 | Машъал | 15 | 15 |
13 | Хоразм | 15 | 14 |
14 | Бухоро | 15 | 13 |
15 | Қўқон-1912 | 15 | 12 |
16 | Шўртан | 15 | 9 |
Ўтган ўйинлар
15-тур | Шўртан | 1-2 | Қизилқум |
15-тур | Сўғдиёна | 2-1 | Қўқон-1912 |
15-тур | Сурхон | 0-0 | Бухоро |
15-тур | Андижон | 0-1 | Бунёдкор |
15-тур | Машъал | 0-1 | ОКМК |
15-тур | Пахтакор | 2-0 | Навбаҳор |
15-тур | Динамо | 2-2 | Насаф |
15-тур | Нефтчи | 2-0 | Хоразм |