-
-
-
АПЛ 17.05.2025 00:15 Челси 1 - 0 Ман. Юнайтед Суперлига 17.05.2025 18:00 Бухоро 2 - 2 Динамо Суперлига 17.05.2025 20:00 Қўқон-1912 0 - 2 Насаф Суперлига 17.05.2025 20:30 Шўртан 1 - 0 Андижон «A» Серия 17.05.2025 23:45 Женоа 2 - 3 Аталанта АПЛ 18.05.2025 16:00 Эвертон - Саутгемптон АПЛ 18.05.2025 18:15 Вест Хэм - Ноттингем Форест АПЛ 18.05.2025 19:00 Брентфорд - Фулхэм АПЛ 18.05.2025 19:00 Лестер - Ипсвич Суперлига 18.05.2025 19:00 Бунёдкор - Навбаҳор Суперлига 18.05.2025 20:15 Хоразм - Машъал АПЛ 18.05.2025 20:30 Арсенал - Ньюкасл Суперлига 18.05.2025 21:00 Қизилқум - Пахтакор Ла-лига 18.05.2025 22:00 Лас-Пальмас - Леганес Ла-лига 18.05.2025 22:00 Валенсия - Атлетик Бильбао Ла-лига 18.05.2025 22:00 Сельта - Райо Вальекано Ла-лига 18.05.2025 22:00 Атлетико - Бетис Ла-лига 18.05.2025 22:00 Вальядолид - Алавес Ла-лига 18.05.2025 22:00 Осасуна - Эспаньол Ла-лига 18.05.2025 22:00 Мальорка - Хетафе Ла-лига 18.05.2025 22:00 Реал Сосьедад - Жирона Ла-лига 18.05.2025 22:00 Севилья - Реал Мадрид Ла-лига 18.05.2025 22:00 Барселона - Вильярреал «A» Серия 18.05.2025 23:45 Рома - Милан «A» Серия 18.05.2025 23:45 Верона - Комо «A» Серия 18.05.2025 23:45 Ювентус - Удинезе «A» Серия 18.05.2025 23:45 Интер - Лацио «A» Серия 18.05.2025 23:45 Парма - Наполи «A» Серия 18.05.2025 23:45 Монца - Эмполи «A» Серия 18.05.2025 23:45 Лечче - Торино «A» Серия 18.05.2025 23:45 Фиорентина - Болонья «A» Серия 18.05.2025 23:45 Кальяри - Венеция Суперлига 19.05.2025 20:00 ОКМК - Нефтчи АПЛ 20.05.2025 00:00 Брайтон - Ливерпуль -
«Voha.uz»: Ўзбек футбол журналистлари бирлашиши керак
Баҳо: +3Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футбол ва ОАВ » Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Кўча жанжали билан профессионал жангнинг нима фарқи бор? Нега бугун кўпчилик журналистлар кўча жангини маъқул кўришмоқда… Нима демоқчи бўлганимни тушунмадингизми? Кўпроқ твиттер ўқинг. Аксарият мухлисларнинг хаёлига бир фикр келди: Твиттер ёки ижтимоий тармоқдан фойдаланмасак-чи?!
Юртимиздаги футбол мухлисларининг кўпчилик қисми твиттернинг доимий “ишқибоз”и эмаслиги ушбу мақолани ёзишимга туртки бўлди.
Бугунги кунда футбол оламидаги таҳлилий мақолалари билан мухлислар қалбидан ўрин олган Хайрулла Холиқов бугун твиттерда терма жамоамизнинг Осиё кубогига тайёргарлиги кўпчиликни қизиқтирмай қўйгани ҳақида фикр билдирди. Яқин ўтмишнинг универсал журналисти Шуҳрат Шокиржонов бу вазиятни кимлардир “ўзлари қўлдан ясаган”лигини таъкидлади. Жўшқин футбол ижодкорига айланиб бораётган Холиқов ҳамкасбларини “енгилмаслик”ка чақирди. Танқидларга изоҳсиз қараб турмайдиган ўзбек футболи журналистикасининг қаҳрамони Асланов жаноблари миллий терма жамоамиз танқидларга нотўғри ёндошгани-ю журналистларни ўзидан узоқлаштиргани ҳақидаги фикрлари билан масалага ойдинлик киритмоқчи бўлди.
Кейинги тортишувлар ҳам шу тақлид давом этди. Мен юқоридаги фикрларни ўқий туриб, миллий терма жамоамизнинг 2011 йилги Қатарда ўтказилган Осиё кубогига тайёргарлигини эсладим. Мусобақагача кўплаб танқидларга учраган Абрамов ўзига отилган тошлардан муносиб хулоса чиқариб, Осиё кубогида ярим финалгача етиб борганди. Навбатдаги Осиё кубогига саноқли кунлар қолган бир вақтда терма жамоамизнинг тайёргарлиги кенг ёритилмаётганлигини Холиқов тўғри танқид қилди. Нега бугун журналистларимиз орқага қадам ташлашди ёки бошқа соҳани танлаб кетишди? Нега ўша даврдаги жўшқин мақолалар камайиб кетди? Нега урчиб чиқиб бўй кўрсатиб турган муаммоларни бугун ёзмаяпмиз? Нега бугун терма жамоамизга чақирилмаган муносиб номзодлар ҳақида ёки терма жамоамизнинг иккитадан ортиқ гол урмаслик “кўникма”си ўзгармаётганлиги ҳақида ёзмаяпмиз?
Бугунги кунда журналистларнинг ҳар хил тортишувлари, раддиялари ва ўз қарашларини ифодаловчи умумий аудитория йўқ. Бугун сайтларимиз Европа футболидаги икир–чикирларни ипидан игнасигача таржима қилиб қўйишмоқда. Сайтлар бир–бири билан рақобатлашиши мумкин, лекин журналистларнинг рақобати йўқолиб бормоқда. Рақобат йўқ жойда ўсиш ҳам бўлмайди. Ўсиш бўлмаган жойда ўзлари ҳақида танқидий мақолалар камайган ташкилотлар ютади, холос. Мухлислар ва ўзбек футболи ютқазишда давом этади. Сайтларимиз гуруҳларга бўлинган, ҳар бир сайтнинг ўз “лидер”лари бор. Кимдир ўтирволиб мақола “ўғирласа”, бошқа бири мақола ўғирлаяптими-йўқми, текшириб кўради. Ўзимиз билан ўралашиб қолдик. Биз шундай давом этаверсак, ўзбек футболи учун ким қайғуради? Олий лига тўпурари терма жамоага чақирилмаслиги, ҳимоявий тактика натижа бермаслиги, ПФЛда 1998 йил туғилганлар чемпионлиги ташкил қилиниши бефойдалиги, таёрлов гуруҳлари ўртасида кечган мусобақада истеъдодлар шунчаки иштирок этишганию ҳеч бир терма жамоа ёки клуб скаутлари истеъдодларни кузатмаганлиги каби мавзуларни ёритиш камайиб бормоқда. Муаммонинг ечими қандай эканлиги тўла тўкис кўрсатиб беришга ожиздирмиз, ҳеч бўлмаса муаммолар борлигини ошкор қилайлик.
Журналистларнинг твиттерда жам бўлиб ўзаро фикр алмашишини кўча жанжалига ўхшатдим. Хайрулла Холиқов тўғридан мушт туширса, Шокиржонов орқадан ташланиб қолади. Кутилмаганда қайдандир Қаҳрамон Асланов пайдо бўлади. Жанг зўр бўлиши мумкин, бироқ унинг мавқейи кўча жанжали бўлиб қолаверади. Профессионал жангни мухлислар рингда кўришни хоҳлайди. Бир вақтлар биргина сайт ёки газета варақларида акс этган “профессионал жанг” бугун кичик мухлислар доирасига кўчган. Кўп сонли мухлислар истаги ўлароқ ўзбек футбол сайтлари умумий бир газета остида бирлашишса, ўзбек футболидаги кўпгина муаммоларга барҳам берилган бўлар эди. Миллий терма жамоамиз халқаро майдонларда яхши натижага эришиши учун журналистлар биргалашиб курашмоғи даркор. Шахсан мен терма жамоамизнинг Осиё кубогида олдинги натижани такрорлашига ҳам ишонмайман. Ўзбек футболининг пастга шўнғишида журналистларнинг ҳам муносиб “улуши” бор.Олим ТОЛИПОВ
Манба: www.voha.uz.Киритилган сана: 22.12.2014 22:40.
Ўқилди: 9485 марта.
Билдирилган фикрлар: 22 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 10 | 22 |
2 | ОКМК | 9 | 22 |
3 | Динамо | 9 | 19 |
4 | Бунёдкор | 9 | 16 |
5 | Нефтчи | 8 | 15 |
6 | Навбаҳор | 9 | 14 |
7 | Сурхон | 10 | 13 |
8 | Пахтакор | 9 | 12 |
9 | Қўқон-1912 | 10 | 12 |
10 | Қизилқум | 8 | 11 |
11 | Машъал | 9 | 11 |
12 | Андижон | 10 | 9 |
13 | Хоразм | 8 | 8 |
14 | Сўғдиёна | 10 | 8 |
15 | Бухоро | 10 | 7 |
16 | Шўртан | 10 | 5 |
Ўтган ўйинлар
10-тур | Сурхон | 2-1 | Сўғдиёна |
10-тур | Бухоро | 2-2 | Динамо |
10-тур | Қўқон-1912 | 0-2 | Насаф |
10-тур | Шўртан | 1-0 | Андижон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |