-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго 2 - 4 Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 1 Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер 0 - 2 Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д - Монтеррей -
Онлайн трансляция
Футбол бўйича ўртоқлик учрашуви. 29. 03. 2021
ТАРКИБ:
12.Абдувоҳид Неъматов, 4.Фарруҳ Сайфеив, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Азим Аҳмедов, 3.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 6.Остон Ўрунов, 7.Сардор Рашидов, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов.ЗАХИРА
Захира: Жавоҳир Илёсов, Исломжон Қобилов, Искандар Шайкулов, Достонбек Ҳамдамов, Шаҳзод Убайдуллаев, Ойбек Бозоров, Игорь Сергеев, Санжар Қодирқулов, Мурод Холмуҳаммедов, Жавоҳир Сидиқов, Ҳожимат Эркинов.Ўзбекистон
0:1
Ироқ
Шерко Карим (55)ТАРКИБ:
Жалол Ҳассан, Алаа Мҳави, Аҳмед Иброҳим, Али Фаёз, Дургам Исмоил, Ҳумам Тариқ, Сафаа Хади, Амжед Атван, Ҳуссайин Али, Иброҳим Байеш, Башар Ресан.ЗАХИРА
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+7' Ўйин якунланди. Ироққа ютқаздик — 0:1. 90+7' Вууууҳ! Тўхтахўжаев ҳужумда. У тўпни дарвоза томон бурди. Аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди 90+5' Шукуровдан аниқ ноаниқ зарба 90+5' Ироқда ўзгариш: Дурғом Исмоил ўрнига Файсал тушди 90+4' Тўхтахўжаев олдинга ўтди, аммо рақиб жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади 90+3' Шукуров олис масофадан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 90' Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди 87' Ироқда ўзгариш: Шерко Карим ўрнига Мустафо Муҳаммад туширилди 86' Вуууууҳ! ШОМА! Бирозгина аниқлик етишмади. Элдор жарима майдони чизиғи олдида тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва зарба берди. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди 85' Шомуродов 18 метрлардан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди 85' Термамизнинг ҳужумини меҳмонлар бартараф этишди 83' Вуууҳ! Ҳамдамов бурчакдан тўпни етказди. Ҳимоячи қайтарган тўпни Аҳмедов ўткир бурчак остида дарвоза томон тепди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди 82' Ироқда ўзгариш: Ҳумам Ториқ ўрнига Аҳмад Абдулҳуссайн туширилди 81' Ҳумам Ториқ сариқ олди. Вақтни чўзгани учун 79' Ҳамдамов олис масофадан ерлатиб, кучли бўлмаган зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллаб олди 78' Вууууҳ! Яхши вазият! Жалолиддин чап қанотда ўз шериги билан "девор" ўйнаб, жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Тўпни Шукуров эгаллади ва олис масофадан зарба йўллади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди 76' Эҳҳҳҳ, Машарипов! Жалолиддинга ҳеч ким халал бермаганди. Бош билан яқин масофадан аниқ зарба бера олмади 75' Шерко Карим огоҳлантирилди. У Бозоровнинг оёғига хавфли ташланди 72' Ироқда ўзгариш: Башар Ресан ўрнига Аъло Абдулзаҳро туширилди 71' Ўзбекистонда ўзгариш: Фаррух Сайфиев ўрнига Санжар Қодирқулов туширилди 71' Вууууҳ! Неъматовдан ажойиб сэйв! Ироқлик футболчи 15 метрдан хавфли зарба йўллаганди 70' Ўзбекистонликлар Шукуров ёрдамида ҳужум ташкил қилишди. Шомуродовнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади. 67' Сайфиевнинг қўпол хатосидан кейин ироқлик ҳужумчи дарвоабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Неъматов қутқарди. Баракалла 65' Ўзбекистонлик ишқибозларнинг олқишлари остида футболчиларимиз иштиёқ билан олдинга ташланишмоқда. Ироқ ҳимояланишда давом этмоқда 62' Машарипов бир неча рақибни алдаб ўтиб, жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ 61' Ўзбекистонда ўзгариш: Остон Ўрунов ўрнига Ойбек Бозоров туширилди 57' Терма жамоамиз қарши ҳужумга ўтаётганида ҳакам ҳуштак чалиб, ҳужумимизни узиб қўйди. Сабаб — ироқлик футболчи жароҳат олиб ерда ётганди 55' ГОЛ! Ироқ терма жамоаси ҳисобни очди. Футболчиларимиз тўпни эгаллаб ҳужумга ўтаётганида Ҳамдамовнинг ноаниқ узатмаси эвазига тўпни йўқотдик. Ироқлик футболчи олис масофадан зарба йўллади. Ерга урилиб сакраб борган тўпни Неъматов қайтарди, аммо ушлаб қола олмади. Шерко Карим эса 10 метрлардан кучли зарба бериб, ҳисоб очди 54' Ироқда иккита ўзгариш бўлди: Амжад Атван майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Муҳуммад Қосим туширилди. Ҳуссайн Али ўрнига эса Шерко Карим ўйинни давом эттиради 47' Vakillarimiz to'p nazoratini o'z qo'llariga olishgan 46' Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш рўй берди: Сардор Рашидоев ўрнига Достон Ҳамдамов туширилди 46' ИКкинчи бўлим старт олди 45' Hamyurtlarimiz tarkibida o'zgarish amalga oshirilmoqda. sardor Rashidov o'rniga Dostonbek Hamdamov maydonga tushurildi 45' Ikkinchi taym boshlanish arafasida. Futbolchilar maydonga chiqib kelishmoqda! 45+3' Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади 45+2' Ироқда яна бир яхши вазият! Тўхтахўжаев ўз жарима майдони ичида ҳужумчининг зарба беришига қаршилик қила олмади. Тўп юқоридан ўтиб кетди. Бахтимизга 43' ВУУУУУУУУҲ! Терма жамоамиз жарима зарбасини амалга оширди, аммо тўпни эгаллаган ироқликлар ўта хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Ироқнинг 13-рақамли футболчиси Неъматов билан яккама-якка вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан оширди. Тўп эса дарвоза ёнидан ўтиб кетди 41' Машарипов ўз қанотидан рейд уюштириб, рақиб жарима майдонига бораётганида Амжад Атван фол ишлатди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди 38' Иброҳимхалил чап қанотдан Ироқ жарима майдони ичига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди 36' Ҳудудий устунлик Ўзбекистон терма жамоаси томонида. Ироқликлар яхши ҳимояланишмоқда. 30' Ўзбекистон ва Ироқ миллий жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 30-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча ҳисоб — 0:0. "Бунёдкор" стадионида интернет билан боғлиқ муаммо юзага келгани учун матнли трансляцияни уюштиришда муаммоларга дуч келдик. Бунинг учун узр сўраймиз
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Бунёдкор | 14 | 24 |
5 | Нефтчи | 13 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |