-
-
-
Ла-лига 20.04.2025 00:00 Лас-Пальмас 1 - 0 Атлетико Бундеслига 20.04.2025 14:23 Ҳанновер-96 0 - 0 Штутгарт Ла-лига 20.04.2025 17:00 Вальядолид 2 - 3 Осасуна Суперлига 20.04.2025 17:45 Андижон 1 - 2 Динамо Суперлига 20.04.2025 18:00 ОКМК 3 - 2 Сўғдиёна АПЛ 20.04.2025 18:00 Ипсвич 0 - 4 Арсенал «A» Серия 20.04.2025 18:00 Эмполи 2 - 2 Венеция АПЛ 20.04.2025 18:00 Ман. Юнайтед 0 - 1 Вулверхэмптон АПЛ 20.04.2025 18:00 Фулхэм 1 - 2 Челси Ла-лига 20.04.2025 19:15 Вильярреал 2 - 2 Реал Сосьедад AFC U-17 20.04.2025 20:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони АПЛ 20.04.2025 20:30 Лестер 0 - 1 Ливерпуль «A» Серия 20.04.2025 21:00 Болонья 1 - 0 Интер Ла-лига 20.04.2025 21:30 Севилья 1 - 1 Алавес «A» Серия 20.04.2025 23:45 Милан 0 - 1 Аталанта Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 0 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона - Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла -
Онлайн трансляция
Ўзбекистон Суперлигаси 2-тур
ТАРКИБ:
1.Музаффар Абдуллаев
77.Мурод Холмухамедов
15.Ойбек Рустамов
14.Авазхон Маматхўжаев
33.Иван Йосович
23.Александр Мерзляков
13.Сардор Азимов
70.Билолхон Тошмирзаев
10.Жавоҳир Сидиқов
17.Қувондиқ Рўзиев
11.Мўмин Мелиев
ЗАХИРА
12.Ислом Абдуллаев
21.Нодир Ашурматов
4.Илҳом Ваҳобов
5.Славко Лукич
6.Дилшод Рахматуллаев
7.Жамшид Ҳасанов
8.Санъат Шихов
27.Анвар Хожимирзаев
18.Шахзод Нурматов"Қуқон-1912"
Жавоҳир Сидиқов (63)1:0
"Олимпик"
ТАРКИБ:
12.Владимир Назаров
2.Саидазамат Мирсаидов 70.Абубакр Ризо Турдалиев 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев 44.Шаҳзод Тоиров 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов 77.Даврон Анваров
7.Русланбек Жиянов
9.Темур Мамасидиқов
11.Отабек Жўрақўзиев
19. Достон ТурсуновЗАХИРА
13.Хамидулло Абдунабиев, 4.Элдорбек Бегимов,
6.Беҳзод Шамсиев,
17.Жалолиддин Содиқов,
10.Фарруҳ Мухторов,
23.Абдурауф Бўриев,
22.Пўлатхўжа Холдорхонов, 37.Алишер Одилов,
99.Муҳаммадали ҒиёсовСаҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90' Ўйин ўз ниҳоясига етди. Жавоҳир Сидиқовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. 90+4' Шахзод Нурматов ўйинга қўшилмоқда. У Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнига майдонга тушди. 90' Ўйинга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди. 89' Анвар Хожимирзаев ўрнига Дилшод Рахматуллаев майдонга тушди. 89' Анвар Хожимирзаевга вақтни чўзганлиги учун сариқ карточка кўрсатилди. 86' Қўқонликлар жарима майдончаси ичида саросима юзага келди. Буёғи "ўзбекча" футбол бўлиб кетди. Топни бу вазиятда кўриб бўлмай қолди. 84' Беҳзод Шамсиев Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг ўрнига ўйинга қўшилди. 83' "Олимпик 18 метрлардан жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 80' Сидиқов узоқ масофадан дарвозани нишонга олиб кўрди. Аммо дарвозабон ўз ўрнида. 77' Қўқонликлар ўйин темпини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. 74' Даврон Анваров ўрнига Фарруҳ Мухторов, Отабек Жўрақўзиев ўрнига Пўлатхўжа Холдорхонов майдонга тушди. 73' "Олимпик" тинимсиз ҳужумлар уйиштирмоқда. Жамоага гол зарур! 70' "Олимпик" бурчак тўпи тепмоқда. 68' Майдон маркази учун жиддий кураш кечмоқда. 59' Сал олдин Достон Турсунов Ўрнига Жалолиддин Содиқов майдонга тушган экан. 65' "Олимпик" дарҳол ҳисобни тенглаштиришга уринмоқда. ПОйтахтликлар энди ўз омадини ҳужумдан излашса ажаб эмас. 63' ГООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқовдан зарбаааааааа ва ажойиб гол! Назаров Жавоҳирнинг зарбаси олдида ожиз қолди. Сидиқовнинг голи тур голи бўлишга номзод бўла олади. 59' Алишер Одилов Темур Мамасидиқовни ўрнига майдонга туширилди. 58' Мезбонлар ўйинида пасайиш яққол кўзга ташланмоқда. "Олимпик" эса бундан фойдаланишга урунмоқда. 54' Руслан Жиянов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ бўлди. 53' Саидазамат Мирсаидов ҳам сариқ карточка олди. Ўйин асабий ўтмоқда. 50' Билолхон Тошмирзаев сариқ карточка билан жазоланди. У рақиблари ҳужумини қўполлик билан узиб қўйди. 47' Қўқонликлар таймни ҳужумкор руҳда бошлашди. 46' Мўмин Мелиев ўрнига Анвар Хожимирзаев майдонга туширилди. 46' Иккинчи таймга старт берилди.
45+2' 1-бўлим 0-0 ҳисобида якунланди. Танаффус! 45' Бош ҳакам 1-таймга 2 дақиқа вақт қўшиб берди. 42' Ойбек Рустамов Владимир Назаровга нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди. 40' Сидиқовга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди. 36' Икки жамоа ҳам тўп назоратига жиддий эътибор бермоқда. Таймнинг сўнгги дақиқалари кутилганидек вазиятларни тақдим этмаяпти. 32' Секин узатилган тўп майдонда юмалаши қийин бўляпти. Ёмғирнинг ўйинга таъсирини шундан ҳам сезиб олсак бўлади. 29' Ўйинда бироз темп пасайди. Жамоалар стартдаги ҳужумкорлигини тактик ўйинга алмаштиришди. 26' Жавоҳир Сидиқов қўқонликлар ўйинини бошқармоқда. Унинг паслари анча ҳавфли кўриниш олмоқда. 24' "Олимпик" ўйин тизгинини ўз томонига оғдириб олишга интилмоқда. Мезбонлар эса бирозгина тин олишмоқда. 22' Муҳаммадазиз Иброҳимов ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди. 20' "Олимпик" ҳужумга ўтмоқда ва улар сўнгги узатмаларда хато қилишмоқда. Вазият зарбагача етиб бормаяпти. 17' Дарҳақиқат "Олимпик" дарвозабони пенальтини оёғи билан қайтарди ва бу сейв таҳсинга сазавор. 17' Ўйин жуда ҳам шиддатли ўтмоқда. Икки жамоа ҳам бўш келишмаяпти. 16' Мурод Холмухамедов пенльтидан фойдалана олмади. Назаров тўпни қайтариб юборди 14' Сидиқов ва Мирзаев қўқонликларнинг навбатдаги хавфли ҳужумини ташкил этди ва Сидиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик сабабли меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11' Жиянов ҳавфли зарба йўллади ва унинг зарбасига аниқлик етишмади. "Олимпик" ҳам секинлик билан ўзига келмоқда. 10' Зарбааааа! Билолхон Тошмирзаев дарвоза тўсинини нишонга олди. Жавохир Сидиқовдан жавохир пас! 7' Мезбонлар аста-секинлик билан устунликка эга бўлмоқда 6' Сардор Азимов бирма-бир вазиятдан фойдалана олмади. "Олимпик" дарвозабони бу вазиятда яхши ўйнади. 3' Жмоалар асосан марказда тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда. 1' Ўйинга старт берилди. Мезбонлар ўйинни ҳужумкор тарзда бошлади. 0' Яйпанда кучли ёмғир ёғган ва бу стадион ҳолатига бироз бўлса-да таъсир ўтказиши мумкин. 0' Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Мезбонлар кўк, пойтахтликлар эса оқ рангли либосда майдонда ҳаракатланишади. 0' Ассалом-у айлайкум, қадрли футбол иҳлосмадлари. Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасидаги учрашувларга старт берилади. "Қўқон-1912" ва "Олимпик" ўртасидаги баҳс бошланишига бир-неча дақиқа вақт қолмоқда. Ушбу беллашувни сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида ўқиб боришингиз мумкин.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 32 | 73 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 31 | 48 |
7 | Мальорка | 32 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 31 | 38 |
14 | Валенсия | 32 | 38 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 31 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
32-тур | Эспаньол | 1-0 | Хетафе |
32-тур | Райо Вальекано | 1-1 | Валенсия |
32-тур | Барселона | 4-3 | Сельта |
32-тур | Мальорка | 0-0 | Леганес |
32-тур | Лас-Пальмас | 1-0 | Атлетико |
32-тур | Вальядолид | 2-3 | Осасуна |
32-тур | Вильярреал | 2-2 | Реал Сосьедад |
32-тур | Севилья | 1-1 | Алавес |
32-тур | Реал Мадрид | 1-0 | Атлетик Бильбао |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |