Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+' |
 |
Ушрашув тугади. Локомотив яна очко йўқотди.
|
| 90+' |
 |
Йўқ, мезбонларга пеналти берилмади
|
| 90+' |
 |
Ҳакам VARни текширмоқда, ҳаяжонли ҳолатлар
|
| 90+' |
 |
Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш: Жамшид Ҳасанов
ўрнига Жаҳонгир Эргашев майдонга тушди
|
| 90' |
 |
Сўнгги дақиқаларда Қизилқум фаоллашди
|
| 90' |
 |
Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
|
| 88' |
 |
Зарбааа!Қобилонвинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди
|
| 85' |
 |
Жамшид Ҳасановнинг узатмалари умуман самара бермаяпти
|
| 79' |
 |
Ўта хавфли вазият!!! Абдухолиқов деярли бирга бир вазиятни йўққа чиқарди
|
| 78' |
 |
Элгужа Григалашвилидан яна бир самарасиз ҳаракат. Бу сафар ҳимоячилар бехато ўйнади
|
| 78' |
 |
Абдухолиқов Кухианидзега нисбатан қўпол ўйнади.
|
| 74' |
 |
Устунлик тўлалигича Локомотив қўлида. Навоийликлар ўз жарима майдони ичига қамал қилинган
|
| 72' |
 |
Зарбааа! Туроповнинг жарима зарбаси анча ноаниқ кетди
|
| 68' |
 |
Меҳмонлар таркибида ўзгариш.Шерали Жўраев ўрнига Файзулла Қамбаров майдонга тушди
|
| 67' |
 |
Ғуломҳайдар Ғуломов огоҳлантирилди
|
| 67' |
 |
Абдухолиқовнинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига бориб тегди
|
| 64' |
 |
Ҳасановнинг ўнг қанотдан узатган тўпи ноаниқ кўриниш олди
|
| 62' |
 |
Ҳавфли вазият! Мухторовнинг жарима майдони ичига узатган тўпи ўз манзилига етиб бормади
|
| 58' |
 |
Эркин Бойдуллаев огоҳлантирилди
|
| 57' |
 |
Гооооол! Диёржон Туропов жарима майдончаси ичидан дарвозанинг бўш қисмини аниқ нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди
|
| 53' |
 |
Григалашвили тўпни тўҳтатишда хатоликка йўл қўйди. Ҳужум узилиб қолди
|
| 49' |
 |
Мезбонларнинг хужумлари ҳимоячилардан ўтмаяпти
|
| 45' |
 |
"Локомотив" таркибида ўзгариш. Сидиқов ва Амонов ўрнига Рашидхонов ва Ғанихонов тушди
|
| 45' |
 |
Иккинчи бўлимга старт берилди. Мезбонлар хужумларни бошлаб юборди
|
| 45' |
 |
Элёр Турсунов биринчи бўлимга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Бўлим якунланди. Футболчилар танаффусга чиқиб кетишди
|
| 44' |
 |
Навоийлик мухлислар ўз жамоасини қизғин қўллаб қувватламоқда
|
| 43' |
 |
Мате Ватсадзе Туроповга нисбатан жуда қўпол ўйнади
|
| 41' |
 |
Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар назоратни ўз қўлига олишга ҳаракат қилишяпти
|
| 38' |
 |
Мезбонлар ҳимояда анча пала партиш ҳаракат қиляпти
|
| 35' |
 |
Гооооол! Қиличевнинг узатмасини бирга бир имкониятдан сўнг Жамшид Ҳасанов голга айлантирди
|
| 34' |
 |
Хавфли! Григалашвили елкама елка курашда рақибига ютказди
|
| 32' |
 |
Сиддиқовнинг бурчакдан узатган тўпини Нестеров қайтариб юборди
|
| 31' |
 |
"Темирйўлчилар" сўнгги зарбада адашяпти
|
| 28' |
 |
Баҳсли вазият! Туропов жарима чизиғи устида йиқилиб тушди. Ҳакам жим
|
| 27' |
 |
"Темирйўлчилар"да яхши имконият. Меҳмонлар хавфни бартараф этишди
|
| 26' |
 |
Ухх! Меҳмонлар тўпни дарвоза чизиғидан аранг олиб чиқишди
|
| 25' |
 |
Мезбонлар ҳужумлар ёмғирини уюштиришмоқда. Бу сафар Муҳаммадиевдан самарасиз юруш!
|
| 23' |
 |
Зарбааа! Туропов қанотдан узатиб берилган тўпга анча кучсиз зарба берди
|
| 23' |
 |
Вуууҳ! "Локомотив"да яхши вазият. Ўнг қанотдан дарвоза майдонига узатма берилди. Мезбонлар ҳужумчиси тўпга бироз ета олмади
|
| 21' |
 |
Қиличев рақиб жарима майдони ичида қўполлик ишлатди
|
| 19' |
 |
Хавфли вазият! Қиличевнинг рейдини ҳимоячилар бир амаллаб бартараф этишди
|
| 16' |
 |
Стадионда ажойиб атмосфера! Навоийдан ташриф буюрган кам сонли мухлислар жамоани жиддатли тарзда қўллаб қувватламоқда
|
| 17' |
 |
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Хуршид Мухторов олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
|
| 13' |
 |
Меҳмонлардан хавфли ҳужум! Ойбек Қиличевнинг унчалик кучли бўлмаган зарбасини "Локо" посбони қийинчилик билан қайтаришнинг уддасидан чиқди
|
| 10' |
 |
Мезбонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдонига етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
|
| 6' |
 |
Дастлабки аниқ зарба. Санжар Қодирқулов 20 метрлардан зарба йўллади. Нестеров тўпни эгаллаб олди
|
| 4' |
 |
Майдонда тенгкураш кечмоқда. Тўп асосан майдон марказида.
|
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Ўзбекистон суперлигасининг 4-турига якун ясалади. "Локомотив" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди.
|