Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пепенинг дахшатли 5 та қўполлиги

Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Пепе фаолияти мобайнида бир неча бор дахшатли қўполликларга йўл қўйган. Furkat.uz сайти унинг дахшати 5 та қўполлиги ҳақида тўхталиб ўтади.


1. «Хетафе»га қарши ўйинда
2008/2009 йиллар мавсуми охирида «Хетафе» сардори Каскеро Пепенинг фантастик зарбаларини қабул қилиб олишга мажбур бўлди. Португалиялик ҳимоячи йиқилган рақибини бир неча марта тепиб ташлайди. Бу қилиғи учун эса 10 та ўйинга дискалификация қилинади. Ўша вазиятдан кейин Пепе интервю бериб, футболчидан кечирим сўраган. Лавҳани кўрганлар Пепени ақлдан озган деб ўйлаган бўлишса ажаб эмас.

Пепенинг дахшатли 5 та қўполлиги

2. «Барселона»га қарши ўйинда
«Барселона» мухлисларининг энг ёмон кўрадиган футболчилари бу Пепе бўлса керак. Ҳимоячи «Эль-Классико»да Каталонияликлар етакчиси Мессининг қўлини атайин босиб олади ва мухлислар нафратига дучор бўлади. 

3. «Лион»га қарши ўйинда
2011-йилда Чемпионлар лигаси нимчорак финалида «Реал» француз клубини қийинчиликсиз 3:0 ҳисобида таслим қилди. Бироқ Пепе шу куни ҳам ўзини тентакона қилиқларини давом эттирди. У бир неча марта ўзини Жекки Чанман деб ўйлаб қолди шекилли, қўполликларни канда қилмади. Французлар уни роса қарғашган бўлса неажаб…

4. «Леванте»га қарши ўйинда
2011-йилда «Леванте» «Реал»ни мағлубиятга учратади. Шу куни «галактикос» сафида мағлубиятни Пепе ҳазм қила олмади. У ўз одатига кўра рақибларини ўз услубида жазолади. Аниқроғи Хави Торресга шавқатсизларча муносабатда бўлди.

Пепенинг дахшатли 5 та қўполлиги

5. Германияга қарши ўйинда
Бу йилги мундиалда Португалларнинг омадсизликка учрашларида маълум миқдорда Пепенинг ҳам айби бор. У дастлабки ўйиндаёқ немислар ҳужумчиси Мюллерга қарши қўполлик қилиб, майдондан четлатилди ва жамоасини мушкул аҳволга солиб қўйди. Пепе ўша пайти ўзини босиб ҳаракат қилганида, балки Португалия узоқроққа борган бўлармиди?

Пепе сўнгги пайтларда ўзини анча босиб олганини ҳам тан олиш керак. Лекин ҳар сонияда ундан кутилмаган ҳаракатларни кутиш мумкин. 


Юсупов Фурқат

Киритилди: 07.04.2015 18:47. Ўқилди: 6225 марта. Фикрлар: 12 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.